Бахтиёр Шералиев «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади


Сақлаш
23:07 / 19.07.2023 436 1

 Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 13-куни биолог Бахтиёр Шералиев «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:

 

1. Чарлз Дарвин «Табиий танланиш йўли билан турларнинг пайдо бўлиши» илмий асар

2. Игорь Бунич «Партия олтинлари» тарихий хроника

3. Мурод Муҳаммад Дўст «Лолазор» романи

4. Пауло Коэло «Алкимёгар» роман

5. Габриел Гарциа Маркес «Ошкора қотиллик қиссаси» қисса

6. Эрнест Сетон Томпсон «Ёввойи йўрға» ҳикоялар тўплами

7. Ўткир Ҳошимов «Икки эшик ораси» роман

8. Тоғай Мурод «Отамдан қолган далалар» роман

9. Сванте Паабо «Неандертал одам: Йўқолган геномларни излаб» илмий-оммабоп асар

10. Уолтер Айзексон «Код бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги» илмий-оммабоп асар

  

Бахтиёр Шералиев 1989 йили Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган. Мутахассислиги биолог. Хитойнинг Чунцин шаҳридаги Жанубий-ғарбий университетда гидробиология ихтисослиги бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) нинг Турларнинг омон қолиши бўйича комиссияси (Species Survival Commission [SSC]) Чучук сув балиқлари (Freshwater Fish Specialist Group [FFSG]) бўйича Марказий Осиё раҳбари. Интернетнинг ўзбек сегментида биология фанига оид ўзбек тилидаги илмий материалларни кенгроқ оммага ёйиш мақсадида ташкил этилган hujayra.uz лойиҳаси асосчиси. Бугунги кунда Фарғона давлат университетида Зоология ва умумий биология кафедраси мудири сифатида фаолият олиб бормоқда.

 

Oyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

1 Изоҳ

исмаил ахмедов

23:07 / 20.07.2023

Э.Вахидов. Узбегим Г.Гулям. Шум-бола или Озорник А. Арипов. Стихи о родине и любви О. Хайям. Рубаи - притчи Булгаков. Мастер и Маргарита Маркес. Сто лет одиночества Селлинджер. Над пропастью во ржи Шолохов. Тихий Дон. Пушкин. Стихи Есенин. Стихи

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси