Адабиётшунос Шуҳрат Ризаев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
23:07 / 12.07.2023 409 0

 

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.

 

Лойиҳанинг 7-куни  Кинематография агентлиги директор ўринбосари, адабиётшунос Шуҳрат Ризаев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Алишер Навоий, “Хамса” асари

2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Бобурнома” асари

3. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи

4. Ойбек, “Қутлуғ қон” романи

5. Ғафур Ғулом шеърлари ва “Шумбола” қиссаси

6. Лев Толстой, “Иқрорнома” қиссаси

7. Виктор Гюго, “Париждаги Биби Марям ибодатхонаси” романи

8. Шекспир, “Ҳамлет” трагедияси

9. Эркин Воҳидов шеърлари

10. Абдулла Орипов шеърлари

 

Шуҳрат Ризаев 1958 йили Тошкент шаҳрида туғилган. “Жадид драмаси”, “Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари”, “Завқий ижодида фольклор мотивлари” (ҳаммуаллифликда), “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” (ҳаммуаллифликда), “Саҳна маънавияти” каби асарлари чоп этилган. “Дўстлик” (2017) ордени, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвони соҳиби.

 

Ўхшаш мақолалар: Ёзувчи Назар Эшонқул “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади

 

 Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб – Иброҳим Ғафуров тавсия қилади

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси