Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.
Лойиҳанинг 5-куни Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади.
1. Қуръони карим
2. “Алпомиш” ва бошқа халқ достонлари
3. Алишер Навоий, “Мукаммал асарлар тўплами”
4. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Бобурнома”
5. Фурқат, “Ғазаллар” девони ва “Ҳажнома” асари
6. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи
7. Чўлпон, “Кеча ва кундуз” романи
8. Ғафур Ғулом, “Шум бола” қиссаси
9. Лев Толстой, “Уруш ва тинчлик” романи
10. Эрнест Хемингуэй “Алвидо, қурол” романи.
Сирожиддин Саййид 1958 йили Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. “Руҳим харитаси”, “Салқин харсанглар кафтида”, “Асрагил”, “Меҳр қолур, муҳаббат қолур”, “Куйдим”, “Ватанни ўрганиш”, “Устимиздан ўтган ойлар”, “Қалдирғочларга бер айвонларингни” ва бошқа тўпламлари нашр этилган. Вознесенскийнинг “Мангу ризқ” асарини ўзбек тилига таржима қилган. “Дўстлик” (1999), “Меҳнат шуҳрати” (2021) ордени соҳиби, Ўзбекистон халқ шоири (2006). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор.
Лойиҳанинг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи кун қаҳрамонлари тавсиялари билан танишинг.
Адабиёт
Тил
Адабиёт
Адабиёт
Жараён
Тил
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Санъат
Жараён
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ