Академик Наим Каримов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади.


Сақлаш
02:30 / 08.07.2023 713 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.  

 

Лойиҳанинг 2-куни адабиётшунос олим, академик Наим Каримов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи

2. Абдулҳамид Чўлпон, “Кеча ва кундуз” асари

3. Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек, “Навоий” романи

4. Ғафур Ғулом шеърлари

5. Одил Ёқубов, “Улуғбек хазинаси” ва “Юлдузли тунлар” романлари

6. Эркин Воҳидов шеърлари

7. Абдулла Орипов шеърлари

8. Ўткир Ҳошимов, “Тушда кечган умрлар” романи

9. Шукур Холмирзаев ҳикоялари

10. Рауф Парфи шеърлари.

 

Наим Каримов 1932 йили Тошкентда туғилган. Филология фанлари доктори, профессор. ЎзР ФА академиги. Беруний мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш йўлидаги хизматлари учун “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган. “Шаҳидлар хотираси” мемориал мажмуаси ҳамда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи асосчиларидан бири. XX аср ўзбек адабиёти намояндалари – Чўлпон, Фитрат, Ҳамза, Ойбек каби ёзувчи-шоирлар ижодини ўрганиб, ўнлаб илмий ва илмий-оммабоп китоблар ёзган.

 

Лойиҳанинг 1-кун қаҳрамони тавсияси билан танишинг.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10352
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//