Ҳамма бир-бирини алдайди, лекин бу аҳамиятсиз, чунки биров-бировни эшитаётгани йўқ – Эйнштейндан ноодатий 10 иқтибос


Сақлаш
16:01 / 31.01.2023 0 951

Илм одамлари, дунё тамаддунини ўзгартирган катта истеъдод эгаси бўлмиш олимлар негадир жуда қуруқ, ҳиссиз ва қаттиққўл деб тасаввур қилинади. Аммо Альберт Эйнштейннинг суратларига қараб бундай дея олмайсиз. Умуман, нисбийлик, гравитация тўлқинлари, квант кўчиш назариялари муаллифидан қуйида келтирилган иқтибослар унинг тадқиқотлари каби тушунарсиз ва ҳиссиз эмас. Улар ўта самимий, худди шоир сатрлари каби ёрқин ва тугал.

 

 

1. Дунё бир-икки одам ёвузлик қилгани учунгина эмас, аксинча, кўпчилик буни кўргани ва индамагани эвазига хавфга тўлади.

 

2. Бизнинг ҳисларимиз ва ҳаракатларимиз жуда зиддиятли ҳамда тушунарсиз... ва уларни енгил, содда формулалар билан тушунтиришнинг ҳеч иложи йўқ.

 

3. Икки чексизликни биламан: коинот ва инсоннинг аҳмоқлиги. Коинотнинг чексиз-чексиз эмаслиги ҳақида ҳали яна ўйлаб кўрса бўлади.

 

4. Қандайдир алоҳида истеъдодим йўқ. Шунчаки ўта қизиқувчанман, холос.

 

5. Агар стол устидаги тартибсизлик миядаги тартибсизликни англатса, бўм-бўш стол нимани англатади?

 

6. Ҳаёт кечиришнинг икки услуби бор: ё унда бирон мўжиза содир бўлмайдигандек, ё мўжизалардан иборатдек яшаш керак.

 

7. Мантиқ сизни А нуқтадан Б нуқтага олиб боради. Тасаввур эса истаган ерингизга.

 

8. Ҳеч қачон келажак ҳақида ўйламайман. У шундоғам мен билан, кўп ўтмай унга тўқнашаман.

 

9. Ҳар бир машаққат замирида имконият бўлади.

 

10. Ҳамма бир-бирини алдайди, лекин бу аҳамиятсиз, чунки биров-бировни эшитаётгани йўқ.

 

Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ тайёрлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 98
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 188
Ғурурдан баланд меҳр



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 1 17651
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7262
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6979
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6234
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5811
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5656
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5396
Ўзбекистон тарихи

//