Ўзбек пичоқлари ҳақида 6 факт


Сақлаш
22:04 / 01.04.2022 0 1708

Ўрта асрларда Марказий Осиёда ясалган махсус пичоқлар жуда сифатли бўлиб, ҳукмдорлар, савдогарлар, айғоқчилар ва ҳарбийлар томонидан жуда қадрланган.

 

 

Пўлатининг тозалиги ва қимматбаҳо тошлар қадаб ишлангани билан Хўжанд ва Бадахшон, хуфиялар ва айғоқчиларга атаб махсус ясалгани билан Ахсикент, дандон сопли ва мустаҳкамлиги билан Ғузор ва Самарқанд, Хива пичоқлари юқори баҳоланган.

 

 

Яқин ўтмишда ҳам юртимизда Қўқон, Чуст, Ғузор, Хонқа, Қорасув, Шаҳрихон, Пойтуғ пичоқчилик мактаблари бўлган. Ҳар бир сулоланинг тамғаси пичоқни қайси уста ясаганини англатиб турган.

 

 

1. Пичоқ уч қисмдан иборат: тиғ – пичоқ тиғи, кесадиган қисми; даста – суқма даста, ёрма ҳамда нақшинкор даста; қин – пичоқ, қилич, ханжар ва бошқа кескир асбобларни солиб қўйиш учун махсус мослама. Пичоқнинг “рўзғори”, “ошпичоқ”, “чопқипичоқ”, “саллоҳи” (қассоблар ишлатадигани), “мардона” (эркаклар белига осиб юрадигани), “шамширак” (қиличдан кичикроқ бўлади), “харбўзи” (қовун сўйиладиган), “чол пичоқ” (суяк тозалашга мўлжалланган) каби турлари мавжуд.

 

 

2. Пичоқ хомашёси таркибига кўра: “дамашқий” (Дамашқ пўлатидан), “исфаҳоний” (Исфаҳон пўлатидан), “фарангий” (Европа пўлатидан), “ўрусий” (рус пўлатидан), “туркона” (маҳаллий пўлатдан) каби турларга бўлинади.

 

 

3. Пичоқнинг шакли ва тиғи жиҳатидан “яккадам” (бир томони тиғ), “дудама” (икки томони ҳам тиғ), “қўшпичоқ” (буклама), “ўроқи” (ўроқ каби қайрилиб, тиғи ички томонда бўлади) хиллари бор. Пичоқлар тузилишига кўра: тўғри, қайиқ ва бодомча услубида тайёрланади.

 

 

4. Пичоқ дастаси безатилишига кўра: чалабузар (тиғи бўғзидан қайрилиб, дастаси ёпиладиган), мардона (каштачиларга мўлжалланган), содда (уй-рўзғорда ишлатиладиган), гулдор (дастасига нақш солинган), чилмихи гулли (дастасига чилмих қоқиб, гулдор қилиб ясалган), руфта (тиғининг юзи сидирғасига чархланган) каби турлари мавжуд.

 

 

5. Пичоқни ясашда темир, зок, гулбанд, пистон, қайроқ, бозғардон, чилмих, парма, садаф арра каби асбоб-ускуналар ишлатилади. Тиғомбир тиғни қимчиб ушлаб туради. Бозғардон бир қарич узунликдаги темир. Бозғон катта оғир болға. Сандон пўлатдан ясалган таглик. Садаф арра – кичкина арра. Чилмих, парма каби асбобларда пичоқдаги гул ўрни ўйилади.

 

 

6. Ўзбек миллий пичоқчилигида қин ясаш алоҳида ҳунар ҳисобланади. Бу анъана бугунги кунда ҳам давом этиб келмоқда. Қадимдан қиннинг пойнаги кумуш, тилла каби материаллардан тайёрланган ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган.

 

 

Пичоқлар уй-рўзғор ва хўжалик буюми бўлиб қолмай, айни пайтда миллий санъат асари даражасига кўтарилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 35
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2894
Туғилган кун

//