Мозийдан қолган латифалар


Сақлаш
19:09 / 06.09.2021 0 839

 

Очкўз

Бир куни икки мўътабар киши хурмо ер эдилар. Улардан бири еган хурмосининг данакларини олдига тўплар, иккинчиси данакларни шеригининг олдига ташлар эди. Хурмо тамом бўлгандан кейин қарасалар, бирининг олдида бир уюм данак, иккинчисининг олдида ҳеч нарса йўқ. Олди бўш киши мутойиба юзасидан шеригига деди:

– Очкўз кишини хурмо еганда синаса бўларкан. Қаранг, шунча хурмони битта ўзингиз еб қўйибсиз-а!

Шериги дарҳол жавоб қайтарди:

– Кўзи тўқ кишилар хурмонинг данагини ажратади. Очкўзлар эса хурмони ҳам, данагини ҳам тановул қилаверади. Инсоф билан айтинг-чи, қай биримиз очкўзроқ эканмиз.

 

Икки узун, бир калта

Бир куни мўътабар кишилардан бири ўзининг икки баланд қоматли хизматкорларининг ўртасида борар эди. Хизматкорлардан бири мутойиба юзасидан деди:

– Ё ҳазратим, сиз бизнинг ўртамизда “лано” сўзидаги “нун” ҳарфига ўхшайсиз.

– Тўғри, – деди мўътабар зот, – бироқ, агар ўртангизда мен бўлмасам, сизлар ҳам йўқ бўласизлар. Чунки, лано сўзида ўртадаги “нун” тушиб қолса, “ло” бўлади. Бу эса арабчасига “йўқ” демакдир.

 

Интиқом

Бир деҳқонга жабр қилган эдилар, подшоҳнинг олдига арзга борди. Подшоҳ унга эътибор ҳам бермай, бошқа иш билан банд бўлди. Деҳқон арзини яна қайтарди. Подшоҳ юзини буриб олди. Учинчи марта айтган эди, подшоҳ ғазабланиб деди:

– Э-э, бош оғриғингни йиғиштир!

Деҳқон айтди:

– Шоҳим, бош сенсан, оғриқни қаёққа элтай?!

Бу гап подшоҳга таъсир этиб, ситамгардан интиқом олди.

 

Ҳарбий ёзишма

Искандар Дорога уруш очганда ўз рақибини чўчитиш муродида Доро унга хат юборди:

“Эсингда бўлсинки, Доро саксон минг мард билан биргадир”.

Искандар жавобида ёзди:

“Эсингда бўлсинки, қўйнинг кўплиги қассобга ҳеч қандай хавф туғдирмайди”.

 

Шоир ўғриси

Бир куни ҳаким Анварий Балх бозоридан ўтиб борар эди. Қараса, бир жойда халойиқ тўпланиб турибди. Шоир у ерга бориб кўрдики, бир киши Анварийнинг қасидаларини ўз номидан ўқиб, ҳаммани оғзига қаратиб турарди. Халойиқ унинг шеъриятидаги салоҳияти ва ўқишига офарин дер эди. Анварий у кишига мурожаат қилиб деди:

– Эй, кимнинг шеърларини ўқияпсан?

– Шоир Анварийникини.

– Анварийни танийсанми ўзинг? – деди Анварий.

– Қизиқ экансан-ку, – деди у киши, – Анварий менман-да.

– Ё алҳазар, – деди Анварий ёқасини ушлаб. – Мен шеър ўғрисини эшитган эдим-у, аммо ҳанузгача шоир ўғрисини кўрмаган эдим.

 

Хизр тупруги

Бир бемаъни шоир Жомийнинг олдига келиб, мақтаниб қолди:

– Мавлоно, – деди у, – шу кеча тушимда Хизр алайҳиссаломни кўрдим. У киши оғизларининг муборак сувини оғзимга солиб кетдилар.

– Хато тушунибсан, – деди Жомий, – Хизр алайҳиссалом сенинг юзингга тупурмоқчи бўлганлар. Шу пайтда сен оғзингни очиб қолгансан. Шунинг учун ҳам Хизрнинг тупруклари оғзингга тушган.

 

Фахриддин Али САФИЙнинг “Латофатнома” китобидан

 

Форсчадан Ҳожи Сотимхон Хожа Инъом МУНАВВАР таржимаси.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

14:01 / 16.01.2025 0 90
Қуриб кетсин музейинг!..

Қатра

12:01 / 13.01.2025 0 85
Муаллимдан таёқ еган султон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7448
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5039
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4681
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4110
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3457
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3031
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2948
Туғилган кун

//