Биласизми?
Маҳмудхўжа Беҳбудий
“Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур”.
“Бизни кемиргувчи иллатлар” мақоласи,
“Ойина” журнали, 1915 йил
“Макотиб – тараққийнинг бошланғичи, маданият ва саодатнинг дарвозасидур. Ҳар миллат энг аввал макотиби ибтидоийсини замонча ислоҳ этиб кўпайтурмагунча тараққий йўлиға кируб маданиятдан фойдаланмас. Маданияти ҳозирадан маҳрум қолуб, саноеъ ва маориф салоҳи ила қуролланмаган миллат эса, дунёда роҳат ва саодат юзини кўролмас”.
“Ушбу тамаддун асрида илмсиз қуруқ таассуб ила ҳам яшаб бўлмас. Чунки замонамиз шундай зўрки, озгина фурсатда чурук таассуботимизни асосидан қўпаруб ташлайдур. Шунинг учун замонанинг муҳлик асбобиға қаршу муқовамат этадургон бир нарса бор бўлса, ул-да маорифдур”.
“Муҳтарам ёшларға мурожаат” мақоласи,
“Ойина” журнали, 1914 йил
“Бошқа миллатларга қаралса кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур”.
“Эҳтиёжи миллат” мақоласи,
“Самарқанд” газетаси, 1913 йил
“Бир карра диққат қилиб, маҳалла-кўй ва қишлоқ халқларига қаралсун. Авомлик, беилмлик нақадар кўпайган. Биз мусулмонмиз. Мусулмонликға илм лозим, амал лозим. Ўқумоқ керак, нима учун бошқа миллатларда юза бир нафар бесавод йўқ экан, биза юза бир нафар саводлик йўқ?”
“Бошқа миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана сўнгра яна ёмонроқ бўлур, мусулмонлик, илм ва одоб ила қоим. Миллат ахлоқи, фазл ва ҳунар ила боқий қолур”.
“Миллатлар қандай тараққий этарлар?” мақоласи,
“Самарқанд” газетаси, 1913 йил
“Ёзганларимизни бузуқлиги ва фикримизни хатолиги, ишимизни ноқислигини бирор киши кўрсатса, аччиғимиз келур. Ва ул одамни душман кўруб, шахсидан нафрат ва фикрига норозилик баён этармизки, бул бизни янгидан ишга бошлаганимиздан, бошқа тил ила ноқислигимиздандур”.
“Танқид – сараламоқдур” мақоласи,
“Ойина” журнали, 1914 йил
“Теётр ибратнамодур, теётр ваъзхонадур, теётр таъзир адабидир. Теётр ойинадурки, умумий ҳолларни анда мужассам ва намоён суратда кўзликлар кўруб, кар-қулоқсизлар эшитиб, асарланур”.
“Ойина” журнали, 1914 йил
“Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадур. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудурки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганин ўқиб, ибрат олмоқ ёки бир миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охири мунқариз бўлуб кетганин ўқуб мундан ҳам истифода этмак мумкиндур”.
“Агарда муҳтарам ношир ва китобчиларимиз мундан сўнг ахлоқ бузгувчи ошиқона ғазаллар ва соф эътиқодларни заҳарландирувчи хурофотлик афсона китоблар ўрниға мўътабар тарихий, ахлоқий ва адабий рисола ва китоблар нашр этмоқға ташаббус этсалар, шояд бу хайрли ишлари аввалги гуноҳларининг юзини ёпар”.
“Туркистон тарихи керак” мақоласи,
“Ойина” журнали, 1914 йил
“Бир замон келурки, навбат бошқаларға тегар, бул дунёнинг одатидур”.
“Тарихи ихтирои башар” мақоласи,
“Ойина” журнали, 1914 йил
“Охирги вақтларда биз туркистонлилар тижорат, ҳатто зироат ва дўкондорлик ишларинда на учун синармиз, яъни ифлос этармиз. Мунинг энг биринчи сабаби илмсизлик, тўғриси ақлсизлигимиздур. Оре, билиб туруб ўз зарарини қилмоқ ақлсизликдур”.
“Зўраки бой” мақоласи,
“Ойина” журнали, 1914 йил
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ