Жаҳон адиблари ёзувчилик сирлари ҳақида


Сақлаш
00:01 / 15.01.2022 0 828

Асар ёзаётганда “кўп” эмас, “ҳаддан ортиқ” ёзинг. Чунончи, муҳаррирингиз ундаги сўзларни худди сиз хоҳлагандек алмаштира, қисқартира олсин.

Асарни ёзишга киришиш учун энг мақбул вақт – уни хаёлингизда ёзиб тугатган вақтингиздир. Унутмангки, шундагина сиз нимани назарда тутаётганингизни аниқ ва мантиқий тушуниб етасиз ҳамда оммага етказасиз.

Фикр ҳаммада бор. Лекин ўша фикрни бир неча саҳифада эмас, битта хатбошида ифодалаш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.

“Аёл қичқирди”, деб ёзманг. Уни шундай аҳволга солингки, ўзи “дод”, деб юборсин.

Ёдда тутинг, буюк китоблар чиройли тилига қараб эмас, балки услуби ва моҳиятига қараб баҳоланади.

Марк ТВЕН

 

 

Қайсидир ўқувчининг сиз учун ажратган вақтини бекорга сарфламанг.

Ўқувчи тез ва осон англай олиши мумкин бўлган қаҳрамонларни яратинг.

Албатта, ҳикоянинг бошланиши охирига мантиқан мос келиши лозим.

Сизнинг ҳикоянгиз қаҳрамони асар аввалида дарҳол бирор нарса қилиши керак, дейлик, бир стакан сув ичиши зарур. Бу орқали қаҳрамоннинг характерини кўрсатиш ёки ҳаракатини тасвирлаш кераклигини унутманг.

Қаҳрамонларингизга шафқатсиз муносабатда бўлинг. Ўқувчи уни яхши кўриши учун чорасиз ва умидсиз вазиятларга солинг.

Можаронинг сабабини сир сақлашга уринманг, барча маълумотларни дарҳол ошкор қилинг. Башарти, ошхонадаги зараркунандалар асарингизнинг охирги саҳифасини еб юборгудай бўлса, ўқувчининг ўзи ҳикояни эркин якунлай олсин.

Курт ВОННЕГУТ

 

 

Асар қаҳрамони ноодатий одам бўлсин, ана шунда сиз одатий тасвирни яратган ҳисобланасиз. Агар сиз одатий тасвирдан бошлаган бўлсангиз, билиб қўйингки, сиз ҳеч нарса яратмагансиз.

Асарни фақат бир киши ўқиши учун ёзаётгандек ёзинг. Чунки ҳаммага ёқишга уринсангиз, ёзган ҳикоянгизни ўлимга маҳкум қилган саналасиз.

Френсис Скот ФИТСЖЕРАЛД

 

 

Ўқувчи сиз ўйлагандан кўра анча ақллироқ. Ҳикоянинг шакли ва вақти устида тажриба қилишдан қўрқманг. Шунингдек, ўқувчини ҳайратга солиш сиз ўйлагандан ҳам қийинроқ эканини эсдан чиқарманг.

Ёзаётганда воқеаларни шошилмай ёзинг, финални ҳам чўзманг. Сиз кўпроқ кейин нима бўлишини ўйланг. Ўқувчи эса бундан кейин содир бўладиган нарсани билиши шарт эмас. Аслида, агар айнан сиз буни билсангиз, улар нимани ўйлаётганини тасвирлаш жуда қийин бўлади.

Бир сўз билан айтганда, ўзингиз ўқишни истаётган китобни ёзинг...

Чак ПАЛАНИК

 

 

Раҳмат БОБОЖОН таржимаси

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 12
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 37
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 122
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 157
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4555
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3982
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2895
Туғилган кун

//