Турк бойлари қандай тўй қилади?


Сақлаш
20:10 / 11.10.2024 0 481

1993 йили бир ойлик маданий алмашув дастури бўйича Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлдик. Меҳмонхонамиз шаҳарнинг Лаванд деган донгдор даҳасида жойлашган. Ҳар ҳафта бой хонадонларнинг тўйи бўлади. Суннат тўйида йигирма-ўттиз меҳмон қатнашади. Тўйбола пошо (генерал) формасида, елкаси оша тасма боғланган. Меҳмонлар келади-да тасмага медал тақиб қўяди. Биринчи сафар қизиқиб сўраймиз. Тушунтиришади – медал соф тилладан ясалган, махсус дўкондан сотиб олинган. Йиғилган медаллар (бир килоча тилла) банкка қўйилар, тўйбола вояга етгунча кўпайиб турар экан. Катта бўлгач, университетда ўқиш, тадбиркорлик қилишга сарфларкан. Никоҳ тўйи ҳам шундай: меҳмонлар қирқ-эллик чоғли, деворга гулчамбар осилган, қариндош-уруғ, дўст-ёр унга медал тақади. Йиғилган салмоқлигина олтинни келин-куёв мустақил ҳаётни йўлга қўйишга ишлатади.

 

Қизиғи, бой хонадонларнинг тўйида ҳам дастурхонга фақат мева-чева, шарбат, пишириқ тортилади, иссиқ овқат қўйилмайди. Меҳмонлар қўлларини бир-бирларининг елкасига ташлаб, ватанпарварлик руҳида қўшиқ куйлашади. Артист – рестораннинг штатдаги қўшиқчиси, қистир-қистир, варанг мусиқа, рақс-пақс йўқ.

 

Турк қардошлар топганини фарзандларининг келажагига сарфлайди, биз эса исрофга, дабдабага...

 

Абдулла АЪЗАМ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 101
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16561
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6852
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6692
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5972
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5400
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4899
Ўзбекистон тарихи

//