“Оқшом”ми, “ағшам”?


Сақлаш
19:07 / 11.07.2024 0 843

Мен оқшом сўзини ҳамиша бир хил маънода – тун олдидан, оқариб турган шом маъносида тушунганман, шундай тасаввур қилганман ва бу сўзнинг пайдо бўлишини ҳамма қатори оқ ва шом сўзларининг бирикувидан ҳосил бўлган деб ўйлаганман. Аслида шу талқин менга жуда ёқади, чунки унда поэтик руҳ бор. Лекин Маҳмуд Кошғарийда оқшом сўзи бошқачароқ шарҳланган экан. Бобомизда бу сўз ағшам, ахшам шаклида келган ва унинг илдизи а:ғ “чиқмоқ, пайдо бўлмоқ, ўзгармоқ” мазмунида изоҳланган. Ҳозирги пайтда тилимизда ағди (оғди) феъли “пасайди” маъносида ишлатилади. Лекин қадимги тилимизда бу сўз “чиқиш, кўтарилиш” мазмунини ифодалаган. Ҳозирда ой оғди десак, ойнинг энг баландга кўтарилиб, уфқ томон пастлай бошлаганини тушунамиз, лекин бу қадимда ойнинг юқорига кўтарилганини англатган. “Девону луғотит-турк” индексининг “Грамматик кўрсаткич” бўлимида Қ.Маҳмудов ахшам сўзидаги шамни қўшимча тарзида (“ша+м”) изоҳлаган.

 

Қизиғи шундаки, ҳозир ҳам юртимизнинг кўпгина ҳудудларида бу сўзни оқшом деб эмас, ахшам деб ишлатадилар.

 

“Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати”да бу сўз ақшом шаклида берилган:

 

Шарҳ эттики фитнаи ҳаводис,

Ақшом не иш этмиш эрди ҳодис.

 

“Лайли ва Мажнун” достонидан.

 

Навоий кечқурун сўзини ақшомқурун шаклида ишлатган. Бунда қурун сўзи “вақт” маъносида келаяпти.

 

Қаюм Каримов “Қадимги туркий тил луғати”да оқшом сўзи кўпроқ ахшам шаклида қўлланганини кўрсатиб ўтган.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15766
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6550
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6550
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5847
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5286
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5181
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4580
Ўзбекистон тарихи

//