Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳарбий фаолиятига доир етти факт


Сақлаш
20:02 / 13.02.2024 0 553

1. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳарбий салоҳияти болалигидан юқори бўлган. У саройда жанг санъатининг мураккаб сир-асрорларини Бобоқули, Шайх Мазидбек, Бобо Алибек каби  устозларидан ўрганган.

 

2. Улуғ саркарда 1499 йили Аҳмад Танбал билан жангга кириш олдидан тасарруфидаги қўшинининг тартибини беш қисмга мувофиқ тузган. Ҳировул-орқа қисм, баронғор-ўнг қанот, жавонғор-сўл қанот, ғул-хон ҳузурида турувчи махсус ҳарбий қисм, чағдавул-қўшиннинг орт қисми. Натижада, Аҳмад Танбал жанггоҳни ташлаб кетишга мажбур бўлган.

 

3. Бобур Ҳиндистонни забт этиш вақтида жангчиларнинг сафда қатъий тартиб-интизомга амал қилишига эътибор берган. Урушларда “тўлғама”  усулини моҳирлик билан ишлатган.  Панипат, Канва ва Гагра жангларида Бобур қатъий интизом, тўғри тактика ва стратегияни қўллагани учун оламшумул ғалабага эришган.

 

4. Тўлғама  жанг чоғида душман кучлари қанотидан айланиб ўтиш, ён ва орқа томондан зарба бериш усули ҳисобланади. Бобур тўлғамага тайинланган аскар қўшинининг ўнг қанот (баронғори) ва чап қанот (жавонғори) учидан жой олганларига тажрибали, содиқ ҳамда матонатли бекларни сардор этиб сайлашга аҳамият берган. 

  

5. Иккинчи Жаҳон урушида  Бобурнинг жанг қилиш тактикаси,  жумладан,  тўлғама  усулидан  Сталинград  остонасидаги қонли урушларда  фойдаланилиб, Германиянинг  энг  илғор – 6-дала  армияси яксон  этилган. Бу ҳақда иккинчи жаҳон урушининг собиқ қўмондонлари ўз мемуарларида ёзиб қолдирган.

  

6. Бобур сон  жиҳатдан  катта  бўлмаган  қўшинини  замонавий  қурол-яроғ билан қуроллантириш масаласига фавқулодда эътибор қаратган. У Ҳиндистонга Кичик Осиёдан тўп қуювчи усталарни  таклиф эттириб, илк бор замбарак қуйиш технологиясини олиб кирган. Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Ҳиндистон,  Мовароуннаҳр,  Дашти  Қипчоқда европача кичик тўп, замбарак, улкан ҳажмли тўп, туфанг, милтиқдан фойдаланишнинг кенг ёйилиши  бевосита  Бобур билан боғлиқдир.

 

7. Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флоти Заҳириддин Бобур даврида  такомиллашди. 16 асргача ушбу юртда асосан Ҳинд, Синд ва Жамна сингари дарёлардан кечиб ўтишга мўлжалланган кичик ҳажмли қайиқлар тайёрланган. Бобур ташаббуси билан ҳарбий урушлар учун “Гунжойиш”, “Оройиш”, “Фармойиш” номли катта кемаларнинг ясалган. Бу эса ўз навбатида жангларда янги қўшин турининг пайдо бўлишига туртки берган.

 

Шаҳноза ТОЖИДДИНОВА тайёрлади.

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 36
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2895
Туғилган кун

//