Бир куни...
Ҳалоллик (арабча рухсат этилган, йўл қўйилган; қонуний, асосли; тўғрилик, виждонлилик) – шариат ҳукмига мувофиқ еса, ичса, фойдаланса бўладиган; кишининг ўзига қарашли, ўз меҳнати билан, пешона тери тўкиб топилган; хиёнат, ғирромлик кабилардан холи, қинғир йўлга бормайдиган, бировни алдамайдиган; тўғри, соф, покиза бўлишни талаб қиладиган маънавий-ахлоқий меъёрни англатувчи тушунча. Инсонни маънавий-ахлоқий жиҳатдан безайдиган ажойиб фазилатлар дан бири – ҳалол, покиза яшаш, бировларнинг ҳақига заррача бўлса-да, хиёнат қилмасликдан иборатдир. Ҳалол билан ҳаромни фарқлаш, фақат ўз меҳнати эвазига тирикчилик қилиш, ҳаром-ҳаришдан жирканиш, ҳаромхўрликни энг катта гуноҳ ва ахлоқсизлик деб билиш – Шарқ файласуфларининг энг муҳим ғояларидан ҳисобланади. Ҳалоллик виждон, адолат ва бурч каби ахлоқий тушунчалар билан боғлиқ, инсоннинг ўзгага муносабати ўзига муносабатидек соф, покиза бўлишини талаб қиладиган ахлоқий меъёрдир. Даставвал у диний тушунча сифатида вужудга келиб, ҳар бир мусулмоннинг емак-ичмаги, жинсий ва иқтисодий хатти-ҳаракатларини белгилаб берувчи шаръий меъёр сифатида амал қилган. Кейинчалик ҳалоллик нисбатан тор шаръий қобиқдан чиқиб, аста-секин шахс ҳаётидаги кенг қамровли ахлоқий меъёрга айланди, теран маънавийлик касб этгани ҳолда, кундалик ҳаётдаги инсонийликни белгилайдиган умуминсоний фазилатга айланди. Масалан, ҳозирги кунда ихтисослашган меҳнат тақсимотининг такомиллашуви, илм-фан тараққиётининг юксалиши натижасида биз касбий ҳалоллик, илмий ҳалоллик, иқтисодий ҳалоллик ва бошқа ҳақида гапиришимиз мумкин.
Ҳалолликнинг мавжудлиги фидойилик, ростгўйлик билан шартланади. Доимо ҳалоллик қилиши ёки ҳалол яшаши учун киши албатта нималардандир кечиши, кимларгадир қарши бориши, фақат рост гапириши, сўз билан иш бирлигига эришиши керак. Шу боис ҳалол инсон жамоатчилик ўртасида обрў-эътиборга эга, ҳурматга сазовор бўлади. Қайси жамиятда ҳалол фуқаролар кўпайса, ўша ерда бахт ва фаровонлик ҳукм суради. Мустабид тузум даврида ёлғон, алдов, нопоклик, ҳаромхўрлик, мунофиқлик сингари иллатлар халқимизга шу қадар усталик билан сингдирилдики, унинг асоратлари ҳозиргача сезилиб туради. Шу боис мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу иллатларга қарши кураш бошланди. Ҳозирги кунда давлатимиз миллий-маънавий қадриятларни тиклаш, одамларни ҳалол, инсофли, адолатли бўлишга чақиришни ўз ички сиёсатининг муҳим қисми деб билган ҳолда иш тутмоқда. Ҳозирда ҳалол, ростгўй инсонлардан иборат бўлган фуқаролар жамиятини қуриш – фақат ахлоқий муаммо эмас, балки келажаги буюк давлатимизнинг моҳиятини англатувчи ижтимоий-сиёсий янгиланишдир. Ҳалоллик инсоннинг ички ва ташқи дунёсининг бирлиги, сўзи билан хатти-ҳаракати тўғри келишини, атрофдаги инсонларга очиқкўнгил ва самимий муносабатини ифодаловчи маънавий-ахлоқий фазилатлардан ҳисобланади. Ҳалоллик жамиятнинг ахлоқий меъёрларига онгли равишда ва ихтиёрий амал қилишга ундайдиган ҳодисадир.
Ҳалоллик инсон характерининг моҳиятидан келиб чиқиб, инсоннинг ўз вазифасини виждонан ва онгли равишда бажаришида намоён бўлади. Чин маънодаги ҳалоллик ваъдага вафо қилиш, сўз билан иш бирлиги демакдир. Сўзининг устидан чиқмаган одам бебурд, белафз одам ҳисобланади. Молу давлат пешона тери билан, меҳнат билан топилса ҳалолдир. Ҳалоллик ростгўйлик, тўғрилик, ахлоқий поклик, самимийлик каби инсоний фазилатлар мажмуасидан иборат. Ҳалоллик – ҳаромнинг зидди. Ҳалол амалларга қуйидаги фазилатлар киради: меҳнат билан тирикчилик қилиш, ҳалол ризқ топиш, яхши ният қилиш, яхши сўзлаш, яхши амаллар қилиш, омонат ва қарзларни ўз вақтида қайтариш, етимларни кафилликка олиш, вафодорлик, гуноҳни савоб ишлар билан ювиш, эҳсон ва садақа қилиш, муҳтожларга қарз бериш, ёрдам кўрсатиш, меҳр-мурувватли, оқибатли бўлиш ва ҳоказо. Ҳалоллик инсон маънавиятининг энг эзгу фазилатларидан бири бўлиб, жамият тараққиётини белгилайди. Жамиятда ҳалол инсонлар қанча кўп бўлса, у шунча тараққий этади. Бинобарин, ҳалол одам вазифасига масъулият билан ёндашади, қинғир йўллар орқали бойлик орттиришни ўйламайди, иши, халқи, ватанига содиқ бўлади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ