Ҳадис


Сақлаш
16:01 / 03.01.2024 0 608

Ҳадис (арабча гап, суҳбат) Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айтган гаплари, қилган ишлари ва бошқа қилган ишларга муносабати ҳақида саҳобалар, Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган кишилар қилган ривоятларни англатадиган тушунча. Ҳадислар мазмун-моҳиятига кўра одамларни эзгулик, ўзаро ҳамжиҳатлик, биродарлик, адолатпарварлик каби юксак инсоний фазилат ва сифатларга эга бўлишга чорлайди. Ўн тўрт асрдан зиёд вақт давомида ҳадислар инсонларни жаҳолат ва залолат ботқоғидан ҳидоят ва нажот йўлига даъват этиб келмоқда. Ҳадислар бир неча турга бўлинади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) баъзи ҳадисларни айтган пайтларида олдиларида битта киши бўлган. Ўша киши Расулуллоҳ (с.а.в.) айтган гапларини бошқаларга етказган. Бундай ҳадисни «оҳод», яъни, «бир киши эшитган ҳадис» деб номланади. Баъзи ҳадисларни айтган пайтларида олдиларида кўп кишилар бўлган ва бундай ҳадислар «мутавотир», яъни, «кўп кишилар эшитган ҳадис» деб аталади ҳамда энг ишончли ҳадис саналади. Ҳадислар Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаётлигида тартибга солинмаган ва китоб ҳолига келтирилмаган эди. Биринчи ҳадислар тўплами Молик ибн Анаснинг «Муватто», аш-Шофийнинг «Ар-рисола» ва Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «Ал-Муснад» асарларидир. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Муслим, Ибн Можжа каби бир қатор муҳаддис олимлар ҳадисларни текшириб, уларни саҳиҳ ва заифга ажратиб бердилар. Энг ишончли ҳадис тўплами – «Олти ишончли тўплам»дир. Бу борада улуғ муҳаддис Имом Бухорийнинг «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» асари энг мукаммал тўплам ҳисобланади. Мустақиллик йилларида Имом Бухорий, Имом Термизий каби муҳаддисларнинг ҳадис тўпламлари ўзбек тилида нашр қилинди. Ҳадисларда илгари сурилган тавҳид, диёнат, Ватан ва халққа садоқат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, ўзаро ҳамкорликка чорловчи ғоялар ёш авлодни комил инсонлар қилиб вояга етказишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15481
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//