Бир куни...
Ғурур – инсонда, унинг атрофида, миллати, халқи ва давлатида қадр-қиммат, номус, иззат-нафс каби фазилатлар мавжуд бўлиши ёки амал қилиши натижасида унинг ўзини-ўзи ҳурмат қилиш ҳиссини англатадиган маънавий тушунча. Ғурурли инсон ўз шахсини камситишга йўл қўймайди, ғурурини йўқотмаслик йўлида у ҳар қандай қийинчиликлардан, жазоланишдан чўчимайди. Ғурур инсоннинг юксак маънавият эгаси эканидан далолат беради. Ғурур айни пайтда нафақат инсоннинг ўзи билан, балки ўзи мансуб бўлган жинс ёки этник келиб чиқиши билан фахрланиш ҳиссини ҳам англатади. Масалан, йигитлик ғурури, қизлик ғурури, миллий ғурур Лекин ғурур меъёрида бўлиши, яъни кишининг асл қадр-қимматига мос келиши лозим. Ғурурдаги меъёрнинг бузилиши кишининг кибрга берилишига олиб келади: у ўзи ва бошқанинг қадр-қиммати тўғрисида нотўғри тасаввурга эга бўлгани учун кибр-ҳаво, манманликка берилади. Кибрли киши ўзини бошқалардан устун деб билсада, аслида у ўз қадр-қимматининг ўзгаларникидан паст экани туфайли уни сунъий равишда кўтаришга ҳаракат қилади, маънавий бўшлиқни бошқаларга паст назар билан қараш орқали тўлдиришга интилади, бу йўлда ёлғон ва мақтанчоқликдан тонмайди. Пировард натижада, у атрофдагилардан ажралиб қолади, ўзгаларнинг нафратига дучор бўлади, ўзлигидан маҳрум бўлган ахлоқсиз кимсага айланади. Одатда давлатнинг қанчалик тез ривожланиши, бу борада одамларга куч-қувват бахш этиш, мамлакатнинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши, авваламбор, халқнинг маънавий савияси, ғурури ва фахри нечоғлик юксак бўлишига боғлиқдир. Ҳар бир фуқарода мана шундай туйғуларни шакллантириш миллий ғурурнинг шаклланишига хизмат қилади. Аждодларимиз ўз наслларини умумбашарий туйғулар, ўлмас Шарқ фалсафаси, миллий қадриятларимиз руҳида тарбия қилиб келганлар. Ота-боболаримиз асрлар давомида тилимиз, дилимиз ва динимизни, ўзбекнинг ўзлигини ҳар томонлама асраб-авайлаб, баркамол авлодларни вояга етказганлар. Бундай фазилатлар моҳият-эътибори билан бизнинг заҳматкаш халқимизга муносибдир ва бу билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Шу билан бирга, улуғ аждодларимизнинг таваллуд саналари фақат ўзбек халқи учунгина эмас, балки бутун Марказий Осиё минтақасидаги халқлар учун ҳам маданий ва тарихий аҳамиятга молик эканини назарда тутишимиз мақсадга мувофиқ. Бундай тадбирлар келажак авлодни тарбиялашда ҳам улкан аҳамият касб этади. Биз бундай маросимларни ўтказиш орқали ёшларимизни янги қадриятлар асосида тарбиялаймиз, уларнинг қалбига тарихий ўтмишга ҳурмат билан ёндашиш, уларни авайлаб-асраш, шу халққа мансублиги билан фахрланиш туйғуларини сингдирамиз.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ