Бир куни...
Ғоявий тажовуз – муайян бир жамият, миллат, ижтимоий қатлам ёки гуруҳ онги ва руҳиятига ташқаридан ўтказиладиган мафкуравий хуруж, бегона ва ёт мақсад-манфаатларга хизмат қиладиган ғоявий босқинчилик. Тарихда ғоявий тажовуз ҳарбий истило, сиёсий тазйиқ ва иқтисодий исканжа чоралари билан боғлиқ ҳолда олиб борилган. Масалан, Александр Македонский Ўрта Осиё халқларини босиб олар экан, уларни итоатда тутиб туришни ўйлаб, катта ғоявий тажовузни амалга оширган. Берунийнинг гувоҳлик беришича, у биринчи бўлиб ерли халқнинг мўътабар китоби «Авесто»ни тортиб олиш, унинг бир қисмини ўз юртига юбориш, қолганларини бутунлай йўқ қилиб ташлашга буйруқ берган эди. Негаки, эзгулик ва ёвузликнинг нимадан иборат эканлигини ажр атиб берувчи, тушунтирувчи ва амалий ҳаётга жорий этувчи китобни қандайдир қонунлар мажмуасигина эмас, ҳар бир кишининг онгли фикрлаш тарзи, мафкурасига айлантирган халқ устидан узоқ вақт ҳукмронлик қилиш мумкин эмаслигини, бу халқни манқуртга айлантиришда унинг ана шу ғоявий-мафкуравий асосларини йўқотмасдан иложи йўқлигини у яхши билган. Аммо унинг ўйлагани кутилган натижага олиб келмаган. Ёвузликларни ёмон кўрган ва ундан озод бўлиш эътиқодига содиқ бўлган халқнинг қўлидан китобини йўқ қилишга ҳаракат қилинган бўлса ҳам, уларнинг дилидан келажакка ишончни, онгидан миллий ғояни ўчириб бўлмаган. Бу эса эркинлик учун сўнмас кураш оловини ёқиб юборган. Шунинг учун македонлар ўша даврда халқни фақат ҳарбий қудрат орқалигина ушлаб тура олганлар. Аммо бу кучнинг аста-секин сусайиши ва халқ ҳаракатининг борган сари фаоллашиб бориши тез орада босқинчилар ҳукмронлигининг барҳам топишига олиб келган. Ғоявий-мафкуравий дунёқарашнинг кучлилиги маҳаллий халқни македонлар таъсирига эмас, македонларни маҳаллий халқ таъсирига тушира олган. Бунда якка шахслар ҳам роль ўйнаган бўлса-да, жамият руҳияти – ғоясининг ягона нуқтада бирлашиши – озодлик учун кураш энг муҳим ҳамда асосий омил сифатида хизмат қилган.
Мўғиллар истилоси ғоят даҳшатли тус олиши, ерли халқнинг кўпгина қисми қирилиб кетишига қарамасдан, уларга қарши курашнинг ғоявий-мафкуравий усулидан фойдаланиш яна Осиё халқлари ғалабасини таъминлаган эди. Бир ғоя ёки тамойил атрофида бирлашиб, уни сидқидилдан ҳурмат қилиб, ҳаётда унга эргашаётганлар сафида туриш ва уни амалга ошириш учун ўз ҳаёти, фикри ва фаолияти билан иштирок этиш – миллий мафкура, миллатни бирлаштирувчи байроқнинг мавжудлиги (бу даврда диний ва миллий қавмдошлик халқни бирлаштирган ғоянинг бош омили бўлди) халқнинг аста-секин ғалабасига замин ҳозирлаган. Бунда халқ ғоявий бирлигининг таянч кучларидан бири – ислом таълимоти, унинг бирлаштирувчи ғоялари ҳам жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Минг йилдан зиёд давр мобайнида халқимизнинг қалб мулкига айланган ислом дини ўз моҳиятига кўра, инсониятни эзгуликка чорлаш ғояларини ифода этса-да, биз яшаётган минтақага у, аввало, куч билан олиб келинган. Араблар ҳам Ўрта Осиёга бостириб кирганида ҳар жиҳатдан, жумладан, дунёқараш жиҳатидан ҳам озодликни жуда севувчи, шунингдек, ҳар қандай халққа ўз ғоявий таъсирини кўрсата олувчи, курашлардан қайтмас халққа дуч келган эди. Улар бу халқни қурол кучи билан узоқ вақт тутиб тура олмаслигини англаб етгач, қандай бўлмасин, аввало, халқ мафкурасининг негизини ташкил этувчи асосий омил – диний эътиқодни ўзгартириш, миллий урф-одат ва маросимларни ўзлариники билан алмаштиришга ҳаракат қилган. Халқимиз исломни ўзининг қадимий анъаналари, урф-одат ва маросимлари, тафаккур тарзи билан бойитган ҳолда ўзлаштирди, уни ўз дунёқарашига мувофиқлаштириб қабул қилди. Икки маданиятнинг бирикуви натижасида минтақада катта Уйғониш даври вужудга келди. Тафаккур хулосаларини амалда жорий этишга иштиёқманд, табиатида бу нарса ёрқин акс этиб турувчи ерли халқ ислом ғоялари таъсирида ўз зеҳниятида (менталитетида) янги ўзгариш ясади ва фанда ҳам, маданият ва маънавиятда ҳам араблар таъсиридан қутулиб, аксинча, уларни ва ҳатто, Европадаги бошқа халқларни ҳам ўз таъсир доирасига тортди. Масалан, Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» Европа университетларида асосий дарслик сифатида эътироф этилгани, ал-Хоразмийнинг алгебра фанига асос солгани, Улуғбекнинг астрономия фанига қўшган буюк ҳиссасини назарда тутсак, ўша даврда халқимиз тафаккури, дунёқараши ғоявий жиҳатдан қанчалик илгарилаб кетганининг гувоҳи бўламиз.
Хуллас, ғоявий тажовуздан босқинчиликни оқлаш, мустамлака ва қарам халқларни мафкуравий асоратда сақлаш мақсадида фойдаланилган. Ғоявий тажовузнинг муҳим хусусиятлари ҳақиқатни сохталаштириш, тарихни одамлар хотирасидан ўчириш, умум инсоний қадриятларга беписандликдан иборат. Ғоявий тажовуз алдаш ва макр билан, айниқса, ёшларни ота-онасига, жамиятга қарши қўйиш, хиёнат ва сотқинликни фидойилик деб кўрсатиш тарзида ҳам намоён бўлади. Ҳозирги замонда юз бераётган глобаллашув жараёнлари ғоявий тажовузнинг шакл ва йўналишларига ҳам ўзгаришлар киритмоқда. Ҳарбий қурол кучи билан ўз ғaразли мақсадларига етишиш имкониятидан маҳрум бўлган экстремист ва террорчи гуруҳлар тобора ғоявий тажовуз йўлига ўтмоқда, унинг янги, янада хавфли усул ва воситаларидан фойдаланмоқда. Бундай тажовузга фақат умуминсоний ғоялар ва демократик тамойилларга асосланган соғлом мафкура билан қарши тура олиш мумкинлиги тобора аён бўлиб бормоқда.
Ғоявий қарамлик – миллат, жамиятнинг ўз манфаатлари ва мақсадларига мос келмайдиган, унга зид бўлган ғоявий оқимларга боғлиқлиги, ёт ва бегона ғояларга бўйсунишини характерловчи ҳолат. Ғоявий қарамлик ғоясизлик, ғоявий бўшлиқ ёхуд парокандалик оқибатида келиб чиқади. Шунингдек, ғоявий қарамлик давлат бошқаруви ва ички сиёсат билан боғлиқ равишда ички характерга ҳам эга бўлиши мумкин. Масалан, бошқарув шакли авторитар бўлган ҳолларда бошқарув тизими умумий ғоявий мақсадларни бошқаришни ўз қўлига олади ва кўпчилик бошқарув тизими гуруҳи ғояларига эргашишга мажбур бўлади. Бунда мантиқан кўпчиликка хос ғоявий мақсадлар озчилик томонидан ишлаб чиқилган мақсадларга мажбуран сингдирилади ёки кўпчиликнинг ғоявий мақсадлари сунъий равишда бўғиб қўйилади. Натижада, жамият, давлат фуқароларининг ғоявий жиҳатдан авторитар тузумга қарамлиги вужудга келади. Жамият, давлат фуқароларининг ўз тузумларига қарамлиги кўп ҳолларда давлатнинг ичдан бузилишига замин ҳозирлайди. Монархия тузумида монархга, тиранияда тиранлар ва улар ҳукуматларига ғоявий қарамлик тарихий давлатларда кўп бор кузатилган. Ғоявий қарамликни замонавий демократик давлатларда ҳам кузатиш мумкин. Бугунги айрим ривожланган демократик давлатларда сиёсий элита ёки бошқа асосий таъсир кучига эга бўлган элитар табақалар давлат ёки жамиятнинг ғоявий мақсадларини бошқаришда муҳим ўрин тутади. Улар томонидан ишлаб чиқиладиган турли стратегик мақсадлар, аввало, ўз фуқароларини шу мақсадга қаратиб олишни кўзда тутади. Масалан, ўтган аср ўрталарига қадар француз жамиятида айрим Африка мамлакатлари албатта Франциянинг мустамлакаси бўлиши керак, деган қараш устувор бўлган эди.
Ўтмишда Франция сиёсий элитаси томонидан ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган бу ғоявий мақсад кўп йиллар давомида бутун француз жамиятини ўз таъсирига тортиб, ғоявий қарамликга туширган эди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, ғоявий қарамликнинг минтақа, ҳудуд, давлат, жамият, миллат, ирқ, табақага мансуб умумжамиятга хос кенг, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий, маънавий каби жамият ҳаётининг айрим соҳаларига мансуб ёки санъат, ижод ва бошқа касбий характердаги муносабатлар билан боғлиқ кичик турлари кузатилади. Ғоявий қарамликнинг бундай турлари кўп ҳолларда кўпчилик томонидан эркин тарзда қабул қилинади, яъни жамият буни ғоявий қарамлик деб ҳисобламайди ва шу билан мазкур ғояни тарғиб қилувчи манфаатдор синф ёки гуруҳлар мақсадларини қўллаб-қувватлаш вазифасини бажаради. Америка тарихида қора танли ва қизил танли аҳолига нисбатан олиб борилган сиёсатда оқ танлилар ёки европаликлар ана шундай тарзда ғоявий қарамликга туширилган бўлишига қарамай, ўтган асрнинг ўрталарига қадар жамият буни ғоявий қарамлик деб ҳисобламасди. Ғоявий қарамликнинг бундай тури собиқ иттифоқ ва унинг таркибидаги иттифоқдош республикаларда ҳам кузатилган. Айни шу муносабатларда ирқ, миллат билан боғлиқ ғоявий қарамликни ҳам кузатиш мумкин. Шунга кўра, ғоявий қарамлик бир вақтнинг ўзида бир неча турда мавжуд бўлиши, айни вақтда, жамиятнинг ҳам қўллаб-қувватловчи, ҳам қарши турувчи гуруҳларига хос бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бугунги кунда кўзда тутилган маълум жамият, давлат ёки минтақани ғоявий қарамликга туширишга интилишларни баъзи ривожланган давлатларнинг стратегик режалари таркибидан ўрин олганини яққол кузатиш мумкин.
Ғоявий қарамлик юзага келишига ташқаридан ўтказиладиган мафкуравий таъсирлар энг асосий сабабдир. Тарихда ғоявий қарамлик асоратига туширилган, мустамлакага айлантирилган халқлар ўз маданияти, тили ва динидан узоқлашишга, уларни унутишга мажбур қилинган. Вақт ўтиши билан шу халқнинг илғор вакиллари, фидойи фарзандлари, ҳатто ўз жонини қурбон қилиб бўлсада, озодлик ва мустақиллик учун курашган, қарамликнинг ҳар қандай кўринишига қарши оммани қўзғатган. Ҳозирги глобаллашув шароитида ғоявий қарамликга солишнинг турли усуллари қўлланмоқда, хилма-хил «овоз»лар, ОАВ, ахборот технологиялари, инвестициялар ёрдамида мафкуравий тажовузлар уюштирилмоқда. Бундай таҳдид ва таъсирларга фақат кучли ғоя, ўзликни англаш, соғлом мафкурагина қарши тура олади. Мафкуравий полигонлар ядро полигонларидан хавфлироқ бўлиб бораётган вазиятда миллий ғояни ёшлар онги ва қалбига сингдириш ниҳоятда муҳим. Миллий ғоя фуқароларни тафаккур қуллигидан қутқаради, Ватан равнақи, Юрт тинчлиги ва Халқ фаровонлигини таъминлашга ёрдам беради, мустаҳкам мафкуравий иммунитет ҳосил қилишга хизмат қилади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ