Елиб келди


Сақлаш
16:07 / 02.07.2025 0 368

Тилимизда елди деган феъл бор. Бу сўз ўзагининг ўзи илдизи ҳақида гапириб турибди. Унинг ўзаги ел. Одатда, жуда тез югуриб келган одамга нисбатан “елиб келди” деймиз. Азалдан бизда катта тезлик шамолга менгзалган ва энг тез ҳаракатланувчи нарса шамол деб қаралган. Сулаймоннинг шамоли ҳақидаги ривоятлар ҳам шундан далолат беради. “Елди” феъли “елдай елиб” маъносидан келиб чиққан.

 

Маҳмуд Кошғарийда ел сўзининг биринчи маъноси – шамол, иккинчи маъноси – жин, деб изоҳланади. Бобомиз “ӭр jӭlпiндi” (“эр елпинди”) деган ибора “одамга шамол тегди” деган маъно билан бирга “одамга жин тегди” деган маънони англатишини ҳам айтиб ўтганлар.

 

Туркий тилларга хос бўлган бир хусусият борки, бир хил шаклдаги баъзи сўзлар от ва феъл бўлиб келади. Масалан: тўнг – муз, тўнг – совуқ қотган (тўнгмоқ), қари – кекса, қари – кексаймоқ, ел – шамол, ел – елмоқ.

 

***

Шамолнинг жинга, жиннинг шамолга ўхшатилиши элимиз орасида қадимдан бор. Шамолнинг исмини “Жинҳайдар” дейишлари ҳам шунга алоқадор. Ёзда кун қаттиқ қизиб, қилт этган шамол йўқ пайтлари оналаримиз:

 

Жинҳайдар, ҳо, Жинҳайдар,

Шамолингни қўйиб юбор,

Ота-онанг ўлибди,

Жанозасиз қолибди,

Жинҳайдар, ҳо, Жинҳайдар,

 

деган қўшиқни айтишарди. Мен болалигимдан саратонда турадиган қуюнни жин, ажина деб ўйлаганман. Аниқроғи, биз болаларга қуюнни жин деб сингдиришган. Шунинг учун болалар қуюндан қўрқар эдик. Катталар қуюнда қолган боланинг боши айланадиган, оғрийдиган бўлиб қолади, уни ажина чалиб кетади деб қаттиқ уқтиришган. Бу тасаввур бизга шунчалик сингдирилганки, ҳозир ҳам қуюнни кўрсам, ажинани кўргандай бўламан.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан” китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 76
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17047
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7069
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6838
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5519
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5144
Ўзбекистон тарихи

//