Бир куни...
Ғоявий парокандалик – жамият, халқ, ижтимоий қатламларнинг ўз мақсадларини аниқ-равшан белгилаб олмагани, орзу-интилишлари ва манфаатларини ифодаловчи мафкура яратилмагани сабаб ижтимоий онг ва маънавий ҳаётда юзага келадиган ғоявий бошбошдоқлик, беқарорликни англатувчи тушунча. Ғоявий парокандалик, одатда, муайян сиёсий тизим ўз ҳаётини тугатиб, бир тузумдан бошқасига ўтилаётган, ижтимоий сиёсий қутблашув ва зиддиятлар кучайган, жамият турли табақаларга бўлиниб, ҳар бир ижтимоий-сиёсий куч ўзининг тор манфаатлари доирасида ўралашиб қолган вазиятларда рўй беради. Бу ҳолат жамиятнинг янада тарқоқлашуви ҳамда бир-бирига душман тарафларга ажралиб кетишига олиб келади. Мамлакатда ички зиддиятлар кучайган, қатлам, тоифа, миллий-этник бирликлар ўртасидаги қарама-қаршилик зўрайган ҳолларда ҳам ана шундай ҳол рўй беради. ХХ асрнинг 80-йиллари охирларида ғоявий парокандалик кучайиб, бу ғоявий йўналишлар борган сари кўпроқ одамларни ўзига жалб эта бошлади. Собиқ иттифоқ тузуми таназзулга учраган бир пайтда халқ ўртасидаги ижтимоий жонланишнинг оломончилик характери ва турли тартибсизликлар бошқарув тизими, унинг турли қуйи поғоналардаги раҳбарлари, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари фаолиятида ғоявий парокандалик пайдо бўлишига олиб келди.
Cобиқ иттифоқ ҳукмронлигининг сўнгги даврларида, шунингдек, миллий мустақиллик ва миллий давлатчилик ғоялари халқнинг барча қатламлари орасида кенг ёйил маган, ҳали миллий мустақиллик мафкураси шаклланмаган, иқтисодий бўҳронлар авж олган бир даврда жамиятдаги ғоявий парокандаликни белгилаб беришга шарт-шароитлар туғдирган омиллар асосан қуйидагилардан иборат эди: коммунистик партия ғояларини бошқа барча ғоялардан устун қўйиш; бошқарувнинг маъмурий буйруқбозлик усулининг устуворлиги; миллий анъаналарга эскилик сарқити сифатида қараш; диний тарбиядан узоқлашиш, бирданига диний эркинлик берилиши; бошқарув ва ишлаб чиқаришдаги кўзбўямачилик, ижтимоий боқимандалик ва раҳбарлар ўртасида коррупциянинг кучайиши; раҳбар кадрлар танлашнинг шахсий муносабатлар асосида амалга оширилиши; кадрлар ўртасидаги масъулиятсизлик, давлат мулкини талон-тарож қилишга мойиллик ва бошқарувдаги лоқайдлик; раҳбар кадрлар ўртасидаги қарин дошуруғчилик, ошна-оғайнигарчилик, миллий айирмачилик. Турли мафкуралар ўртасидаги тўқнашувларнинг авж олиши, собиқ марказнинг буюк давлатчилик руҳидаги тоталитар ғояларининг давом этиши, турли экстремистик гуруҳларнинг интилишлари оқибатида дунёвий давлатчилик тамойилларини сақлаб қолишга нисбатан таҳдиднинг пайдо бўлиши; фуқаролар ўртасида авж олган маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик; мамлакат ривожланишининг стратегик мақсад ва вазифаларини кенг миқёсда ёритиб, тушунтириб берувчи умуммиллий тараққиёт дастурининг тўла ишлаб чиқилмаганлиги, истиқболга доир аниқ тасаввурларнинг шаклланмаганлиги; эски тузумда шаклланган тузилмалар фаолиятининг давом этиши шулар жумласидандир. Умуман, ХХ асрнинг 80-йиллар охири – 90-йиллар бошида жамият дунёқараши, шу дунёқараш асосидаги фаолиятни ташкил этиш масаласи маълум бир тизимга солинмаган, жамиятдаги табақа ва тоифаларнинг ғоявий мақсадлари турли-туман бўлиб, айни вақтда турли манфаатлар асосида фаолият олиб борар эди. Тарихдан маълумки, ғоявий парокандалик туфайли давлатлар ва халқлар қарамликка, иқтисодий ва мафкуравий исканжага тушиб қолади, таназзул ва тушкунликка йўлиқади.
Ғоясизлик – муайян шахс ёки ижтимоий гуруҳнинг онги ва қалбида муайян мақсад сари етакловчи фикрнинг йўқлиги. Ғоясизлик, одатда, ҳали ўзлигини англаб етмаган, ўз манфаат ва имкониятларини ифода эта олмайдиган, мақсад-муддаолари ва ҳаётий қадриятларини англаб етмаган кишилар ва тоифаларда учрайди. Ҳаётда юксак ғояси, эзгу орзу-интилишлари бўлмаган одам фақат табиий эҳтиёжлар доираси билан чегараланиб қолади. ў. маънавияти тубан, иймон-эътиқоди суст, мафкураси бузуқ кимсаларни юзага келтиради. Ўз ўтмиши ва насл-насабини билмаслик, тарихий хотирани унутиш ҳам ғоясизликнинг бир кўринишидир. Бундай кимсалар ўз ота-онасига қўл кўтариши ҳам, ўз Ватанини сотиши ҳам мумкин. Ғоясизлик ижтимоий хатарли ҳодиса бўлиб, шу жамият ва халққа ёт бўлган бегона кучлар бундай одамлардан мафкуравий таъсир ва руҳий тазйиқ орқали ўз ғаразли ниятларига етиш мақсадида фойдаланадилар. Миллий истиқлол мафкураси ўзининг ҳаётбаш ғоялари, буюк мақсадлари билан ғоясизликнинг ҳар қандай кўринишини инкор этади. У ўз куч-ғайрати, ақл-заковати ва ҳаётини юксак ғоялар йўлида бахш этишга тайёр комил инсонларни тарбиялашга хизмат қилади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ