Ғийбат


Сақлаш
04:12 / 29.12.2023 0 363

Ғийбат – бирор кимсани камситиб, айбситиб, ёмонлаб гапириш, фисқу фасод тарқатиш каби маънавий иллатни англатувчи тушунча. Маънавий меросимизда бирор кимсада мавжуд сифат унинг ортидан айтилса ва бу ғийбат қилинаётган одамга ёқмаса ғийбат дейилади. Шунингдек, ғийбат хиёнат кўринишларидан бири ҳисобланади. Ғийбат – ғийбатчининг маънавий тубанлигини кўрсатувчи, инсонлар ва жамият учун зарарли бўлган, жамиятдаги тартиб-интизомни издан чиқарадиган ва инсонлар ўртасида меҳр-оқибатнинг йўқолиб кетишига сабаб бўладиган иллатдир. А.Авлоний таъкидлашича: «Ғийбат деб бир кишининг камчилик ва қусурини орқасидан сўйламакни айтилур. Ғийбатни сўйламак ҳаром ўлдиғи каби эшитмак ҳам ҳаромдур. Киши ўз нафсига лаззат умиди ила бировни ғийбат қилуб, этини чайнамак гуноҳ ҳам инсоният номина ярашмаган энг ёмон ахлоқи замималардандур».

 

Шарқ донишмандларидан Хаёлиддин Ҳасаний фикрича, ғийбат қабиҳ феъллардан биридир. Ғийбат оз бўлса-да, келтирадиган зарари катта. Бирор кишининг орқасидан гапириш, айбини топиш, ёмонлаш, бола-чақаси, хотини, хулқи, бойлиги ҳақида бемаза гапларни гапиришнинг барчаси ғийбат ҳисобланади. Қуръони Каримнинг «Ҳужурот» сураси 12-оятида «… (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана, ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)!…» дейилган. Шунингдек, ушбу сура изоҳи мазмунида ўзгалар ҳақида ёмон гумон қилиш, бировларнинг айбларини топиш учун орқаларидан жосуслик – айғоқчилик қилиб юриш каби ёмон иллатлардан мўминлар қайтарилганлиги, Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Ғийбат қилиш (бировни ноҳақ) ўлдиришданда ёмон роқдир» деганлари ҳақида баён қилинган. Амир Темурнинг «Темур тузуклари»да бундай таъкидланади: «Қайси вазир ғийбат гапларни айтса, уйдирма гапларга қулоқ солса, ўзига ёқмаган кишиларни йўқотишнинг пайига тушса, уни вазирликдан тушириш лозим». Ҳадисда ёзилишича, кимки одамларни ғийбат қилишдан тилини тийса, Тангри ҳам унинг нуқсонларини фош қилмайди.

 

Ғийбат билан шуғулланувчи ҳар қандай шахс ўз қиёфаси, салбий хатти-ҳаракати билан жамиятда, инсонлар ўртасидаги муносабатларда носоғлом муҳит пайдо қилади ва одамлар соғлиғига, улар ўртасидаги ўзаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатади. Ғийбат – қалбларга қилинадиган хиёнатдир. Зеро, инсон бошқа гуноҳларни нафсининг лаззати учун қилади. Аммо ғийбат соҳиби лаззат ўрнига ўз бошига ёки бошқа бир кишининг бошига бало ҳозирлайди. Чунки сўз бориб ғийбат қилинмиш кишининг қулоғига етади. У ғазабланиб, ғийбатчидан ўч олиш фурсатини пойлайди. Шундай қилиб, ғийбат соясида икки инсон орасига душманлик тушади. Шу тариқа, ғийбатдан адоват туғилади ва у туфайли душманлик зўрайиб, ўз ораларида пайдо бўлган хусусий жанжаллар бутун аҳоли орасида нифоқ уруғининг сочилишига сабаб бўлади. Шунинг учун Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларида «Ғийбатдан сақланингиз, ғийбат зинодан ҳам ёмонроқдур», дейилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//