Ғайриоддийлик


Сақлаш
18:12 / 28.12.2023 0 602

Ғайриоддийлик (арабча ғайр бошқа, ўзга; оддий ҳар вақтдагидек) табиат ва жамият ҳодисаларини инсон онгида акс этиши (гносеологик) жараёнларининг турли хусусият ва босқичларини ифодалайдиган фалсафий категория. Ғайриахлоқийлик табиат ва жамият воқеа-ҳодисаларининг ҳали илмий тажрибада ўрганилмаган томонларини ифодалайди. Масалан, ҳали фанда тўлиқ ўрганилмаган электромагнит майдон хоссалари, Ер шарининг айрим нуқталарида айрим вақтларда магнит майдони кучининг (одатдагига нисбатан кўпроқ) ошиб кетиши ҳоллари, қуёшда содир бўлаётган магнит бўронлари натижасида вужудга келадиган иқлим, радиация шароитларининг кутилмаганда ўзгариш ҳолатлари ғайриоддий воқеликлар жумласига киради. Ғайриахлоқийлик жамият тараққиётида ҳам (детерминизм ва эҳтимоллик қонуниятлари) учрайди. Масалан, синергетика таълимотига биноан, табиат ва жамият тараққиёти узлуксиз янгиланиб туриш жараёнидан иборатдир. Бу жараён доим олдиндан режалаштириш, кўра билиш мумкин бўлган натижалар билан тугамай, балки кўзланган мақсадлардан узоқ, кутилмаган, ғайриоддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, техноген ва антропоген муаммолар воқеликнинг ғайриоддий ифодасидир.

 

Ғайриахлоқийлик инсон учун табиий бўлиб, яъни англаб олинган билимлар мантиқига мос келмайди. Шунинг учун ғайриахлоқийлик бўлиб туюлган воқеа-ҳодиса табиат ва жамиятда содир бўлсада, уларни баъзан «ғайритабиий воқелик», «ғайритабиий қобилият», «ғайритабиий куч» ва ҳоказо сифатида ҳам талқин этилади. Масалан, Нострадамус, Вольф Мессинг, Ванга ва бошқанинг табиий қобилиятини инсонлар учун одат бўлиб қолган фақат бугунги билимлар тажрибаси ва хулосалари ёрдамида тушунтириб бўлмайди. Биз учун ҳозирча «ғайриоддий» ҳисобланадиган воқеа-ҳодисага тўлиқ баҳо бериш учун инсон физиологияси, психологияси, интуитив билиш имкониятлари соҳасидаги билимларимизни янада чуқурлаштириш талаб этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 102
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16567
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6856
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6699
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5975
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5445
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5408
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4903
Ўзбекистон тарихи

//