Ғайриахлоқийлик


Сақлаш
17:12 / 28.12.2023 0 676

Ғайриахлоқийлик маънавий бузилиш оқибатида шаклланадиган, расман тан олинган ёки амалда мавжуд бўлган ахлоқ меъёрлари, талаблар, анъаналар, хулқ-атвор намуналари мос келмайдиган кишиларнинг хатти-ҳаракати, хулқини англатувчи тушунча. Ғайриахлоқийликни белгилаш мезонлари мутлақ ёки нисбий бўлиши мумкин. «Ёлғон сўзлама», «ота-онангни хўрлама», «зўравонлик қилма», «бировнинг жонига қасд қилма», «ўғрилик қилма», «бошқаларга ёмонликни раво кўрма» каби оддий ахлоқий мезонлар инсоният томонидан асрлар мобайнида ишлаб чиқилган, вақт синовидан ўтган ва умумэътироф этилган қадриятлардир. Ғайриахлоқийликни белгилашнинг мутлақ мезони ана шу тамойилларга асосланади. Маънавий мезонларнинг нисбийлиги эса турли жамиятларда яхшилик ва ёмонликнинг ҳар хил тушунилиши билан боғлиқ. Инсон хулқ-атворида ғайриахлоқийлик деб тан олинган хатти-ҳаракат бошқа маданият ёки тарихий даврга тааллуқли меъёрлар, анъаналар, маънавий қоидаларга зид бўлмаслиги мумкин. Кишиларнинг ахлоқ меъёрларига зид, миллий онг орқали шаклланган хулқи ҳам ғайриахлоқийлик деб баҳоланиши мумкин. Шунингдек, ахлоқий меъёрлар сиёсий ва мафкуравий тавсифда бўлган жамиятда (яъни, сиёсий мақсадлар ва ғоявий идеалларга мослари ахлоқий ҳисобланадиган жамиятда) умуминсоний ахлоқий мезонларга асосланган хулқ ғайриахлоқийлик сифатида баҳоланиши мумкин. Шунинг учун у танқидга ҳамда жамият томонидан рад этилишга маҳкум деб ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 123
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 138
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 118
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 152
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17267
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7138
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6898
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6169
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5729
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5573
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5247
Ўзбекистон тарихи

//