Қонун


Сақлаш
01:12 / 28.12.2023 0 379

Қонун – объектив оламдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликнинг шакли, бирор-бир нарсанинг зарурий равишда пайдо бўлишини ифодаловчи қоида, шунингдек, инсоннинг жамиятдаги хатти-ҳаракатларини белгилаб берувчи йўл-йўриқ, қоидалар йиғиндиси (ахлоқий ва ҳуқуқий қонунлар). Назарий билимлар тизимида қонун масаласи марказий ўринни эгаллайди. Агар Беруний, Галилей, Ньютон қонунлари классик механиканинг негизини яратган бўлса, Ибн Синонинг тиб қонунлари тиббиёт илмининг асосини ташкил этади. Максвелл қонунлари классик электродинамикада, генетикада Мендель қонунлари ана шундай аҳамият касб этади. Қонун аввало, муносабатни ифодалайди. Гегель айтганидек, барча мавжуд нарсалар ўзаро муносабатда бўладилар, мана шу ўзаро муносабат ҳар қандай мавжудликнинг асосидир. Ҳар қандай қонун дунёдаги барқарорлик, «сокинлик»нинг инъикосидир, сокинлик эса, муносабат орқали ифодаланади. Ҳар қандай қонун маълум шароитларда заруриятни ифода этади. Масалан, Архимед қонуни газ ёки суюқликлар учун «оғирлик кучи» ва «итарувчи куч» катталиклари орасидаги зарурий боғланишни кўрсатади.

 

Табиат, жамият ва тафаккур ривожини ифодаловчи қонунларни 3 турга ажратиш мумкин: 1) хусусий; 2) умумий; 3) энг умумий. Биринчи гуруҳдаги қонунлар нарса ва ҳодисалар ўртасидаги нисбатан тор доирадаги алоқаларни функционал тарзда ифодалайди. Иккинчи гуруҳга ҳодисаларнинг умумий хоссалари ўртасидаги муносабатни ифодаловчи қонунлар киради. Учинчи турдаги қонунлар, табиат, жамият, тафаккур ривожининг энг умумий алоқадорликлари, жиҳатлари, тараққиёти, тенденцияларини ифодалайди.

 

Қонунлар 2 та функцияни бажаради: 1. Тушунтириш. Маълумки, фан бирор-бир ҳодисанинг шунчаки мавжудлигини, рўй беришини эътироф этмасдан, у қандай мавжуд бўлиши ва рўй беришини тушунтиради, унинг моҳиятини ҳам очиб беради. Тушунтиришнинг асосий кўринишлари қуйидагилардан иборат: сабабли, функционал, тузилмавий. 2. Башорат қилиш (уларни кўпинча назарий қонунлар ҳам деб аталади). Бу функция эмпирик қонунларнинг мавжудлигини келтириб чиқаришда, башорат қилишда намоён бўлади. Масалан, электр назарияси асосида Максвелл электромагнит тўлқин назариясини яратишга муваффақ бўлди, сўнг ушбу фундаментал назария асосида бир қанча тажрибалар ўтказилди, эмпирик қонунлар кашф этилди. Жамият қонунлари ҳам инсон ҳаётида жуда муҳим аҳамият касб этади. Ана шу сабабдан ҳам Ўзбекистонда мустақиллик йилларида Асосий Қонун Конституция (1992) ва қонунлар мажмуи яратилди. Улар мамлакатимизда демократик жамият ва эркин ҳаёт барпо этиш воситасидир. Қонун категориясининг мазмунини чуқурроқ билиш объектив оламдаги ва жамиятдаги ўзаро алоқадорлик моҳиятини англашда муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 47
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 67
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 115
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 85
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 81
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8945
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5243
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4853
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4284
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3758
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3541
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3121
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//