Этногенез


Сақлаш
16:12 / 18.12.2023 0 354

Этногенез – муайян халқнинг келиб чиқиши, насл-насаби, пайдо бўлишини англатувчи тушунча. Ҳар бир халқнинг тарихи унинг этногенези ва этник тарихи билан узвий боғлиқдир. Этногенез этник тарихнинг маълум босқичларида вужудга келиб, маълум бир этноснинг элат, халқ бўлиб шаклланишига қадар бўлган даврида давом этадиган тарихий ва этномаданий жараёндир. Одатда, бирор-бир халқнинг этногенезини, унинг этник қатламлари таркибини аниқламай туриб, у халқ ҳақида, у таркиб топган ҳудуд ва унинг давлатчилиги ҳақида бирор илмий тасаввур ҳосил қилиш мумкин эмас. Этногенез жараёнида этносни белгиловчи ҳудудий омиллар: тил ва этник ном бирлиги, этномаданий бирлик, ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик, этник ном (этноним) ҳамда ўзликни англаш, хусусият, фазилатлар бирлиги, сиёсий уюшма бирлиги, дин умумийлиги ва бошқа қатор этник аломатлар муҳим аҳамият касб этади. Ушбу этник аломатлар ва белгиларнинг барчаси содир бўлгандагина этнос – халқ шаклланади, яъни этногенез жараёни якунланади. Аммо амалда бу этник аломатлар барчаси этногенез жараёнида, яъни муайян бир вақтда ҳозир бўлиши ёки бир даврда муҳим аҳамият касб этиши мумкин бўлмаган. Жумладан, маълум бир халқнинг ташкил топишида тил бирлиги бош роль ўйнаган бўлса, бошқа бир элатнинг шаклланиш жараёнида хўжалик, учинчисида эса моддий маданият етакчи белги бўлган.

 

Илмий адабиётларда этногенез жараёнининг 2 усули ажратиб кўрсатилади: 1) туб (автохтон) этник компонентларнинг ўзаро яқинлашуви, уларнинг қўшилиб, биргаликда тараққий этиб бориши; 2) шаклланган ёки шаклланаётган этник бирликка бошқа ҳудудлардан кўчиб келган компонентларнинг қўшилиши. Одатда, янги этноснинг шаклланиши жараёнида. Яъни этногенез босқичида ва ундан кейин ҳам бир хил тарихий ҳамда ижтимоий-иқтисодий сабабларга кўра, унинг таркибига янги этник қатламлар қўшилиб боради. Янги этноснинг вужудга келиши олдинги этник компонентларнинг ўзаро қўшилиб, бир-бирига сингиб кетиши натижаси ҳисобланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, янги этник бирликнинг шаклланиш жараёнининг охирига етиши билан ҳам этник жараён тўхтаб қолмайди. Шаклланган этник бирликка турли даврларда янги-янги компонентларнинг қўшилиши ёки ундан ажралиб чиқиб кетиш ҳоллари этник бирлик шакллангандан кейин ҳам давом этиши мумкин.

 

Соҳа мутахассисларининг фикрича, халқларнинг этногенезини ўрганишда қуйидаги муҳим жиҳатларни эътиборда тутиш лозим: а) ҳар бир халқнинг келиб чиқиш тарихи кўп қиррали жараён бўлиб, у ўз ичига шу халқнинг маданияти ва ижтимоий тузилмаси, унинг биологик хусусиятлари, ўзининг жамиятда тутган ўрнини тушуниши, тили, ўзлигини англаш жараёнлари ва хусусиятларини қамраб олади; б) этногенез масаласига бир томонлама қараб, уни соддалаштирмасдан, шу халқнинг келиб чиқиши тарихида маълум аҳамият касб этган барча таркибий қисмлар, ҳар бир ҳолат эътиборга олиниши лозим; в) этногенез мураккаб ва узоқ давом этувчи жараён бўлиб, мазкур жараённи босқичма-босқич тиклаш мақсадга мувофиқдир. Шундагина айрим халқлар этногенезига оид муаммоларни илмий нуқтаи назардан тўғри ва ҳаққоний очиб бериш мумкин бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//