Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?


Сақлаш
10:05 / 20.05.2025 0 103

Қўл ва оёқ панжаларини бармоқ деймиз. Шунингдек, бармоқ сўзининг “ўсимлик новдаси ва пояси”, “ўлчов” маънолари ҳам бўлган.

 

Ҳерман Вамбери бармоқ сўзини бормоқ феълидан дейди. Густав Рамстед бу сўзни мўғул тилидаги “ушламоқ” маъносидаги бары феълига олиб бориб тақайди.

 

Маҳмуд Кошғарий “бармоқ” сўзини эрӊäк шаклида ҳам қўллаган.

 

Тилимизда бармоқ сўзи иштирокида кўплаб ибора ва мақоллар борлиги бу сўзнинг жуда фаол эканини кўрсатади. Бу ўринда “Бармоқ орасидан қарайди”, “Бармоғини тишлаб қолди”, “Беш бармоғини оғзига тиқади”, “Икки бармоғини бурнига тиқиб қайтибди”, “Бармоғини бигиз қилди каби иборалар ёки “Бешта бало недан келар, икки бармоқ, тилдан келар”, “Кимга бармоқдай, кимга тирноқдай” каби мақолларни эслаб ўтиш жоиз.

 

Яна бир нарсага эътибор қилиш керак, бармоқ сўзи иштирокидаги ибора ва мақолларнинг аксарияти баднафслик ва очкўзликка қарши қаратилган. Бу бекоргамас, чунки одам неники олса бармоқ иштирок этади, ҳар нарсага бармоқ билан узалади.

 

Бармоқ сўзининг барнақ шакли ҳам қадимда бўлган. Демак, “тирнамоқ” маъносидаги тир феълидан келиб чиққан тирноқ ва барнақ сўзларининг ясалиш қолипи бир хил. Бармоқ ва тирноқ сўзлари ҳамиша бир-бирига ҳар жиҳатдан яқин бўлган.

 

Болалигимда момоларимиз билан зиёратларга кўп борардим. Ўшанда улар бефарзанд аёлга фарзанд тилаб илтижо қилишса, “Шугинагаям бир тирноқ берингизлар” деб сўрашларини кўп эшитганман. Бу гап менга ёд бўлиб кетган. Қўшнимиз Рўзихол опанинг фарзанди йўқ эди. Кейин мен қайси зиёратга борсам, “Хўшбоқ тоға билан Рўзихол опамга тирноқ берингизлар” деб қайта-қайта сўрашни одат қилганман.

 

Фарзандни тирноққа ўхшатишда катта маъно бор. Бу рамз эт билан тирноқ иборасидан келиб чиққан. Тирноқ эт орасидан ўсиб чиқади, фарзанд ҳам одам вужудида пайдо бўлади. Бу ҳол бармоқдан ўсиб чиққан тирноққа ўхшатилади.

 

Эшқобил ШУКУР

 

Бобосўз изидан китобидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 122
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 160
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 196
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10381
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5547
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5092
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4922
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4522
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3641
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3582
Радикализм

//