Хўрлик


Сақлаш
15:12 / 01.12.2023 0 478

Хўрлик – иззат-нафснинг поймол бўлиши, таҳқирланишни англатувчи тушунча. Хўрлик сўзи ташқаридан зоҳир бўлмайдиган, балки одамийлик қадри топталганидан ич-ичдан эзилиш, зил кетиш ҳолатини ҳам англатади. Хўрлик кўрган одам фаолиятининг барча турлари ва ҳар қандай меҳнат кишидан кучли иродани талаб қилади. Чунки ирода кишиларнинг ҳаракат мақсадини белгилаш, унга эришиш восита ва йўл-йўриқларини олдиндан аниқлаб, маълум қарорга келиши ҳамда бу азму қарорни амалга оширишда намоён бўлади. Одамда ироданинг қатъийлиги хўрлик ҳолатига тушиб қолганда ундан қай тарзда халос бўлишида кўринади. Хўрлик сўзи «итдек хор бўлмоқ», «ит куни бошига тушмоқ» каби иборалар билан маънодош ҳисобланади. Хўрлик азобланишнинг энг аянчли кўриниши бўлиб, инсон оғир машаққат ва таҳқирлашни бошидан кечираётганини англатади. Инсон бутун умри давомида бошдан кечирган ҳис-туйғуларини унутиб юбориши мумкин, бироқ ҳеч қачон хўрликни унута олмайди. Чунки хўрланиш дилозорлик, киши кўнглига қаттиқ ботадиган сўзларни ўзида мужассам этадиган, салбий маънога эга бўлган ҳолатни ифодалайди. Халқимизда «Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир» мақоли бежиз келтирилмайди. Ҳар бир инсон чуқур мушоҳада қилиб, ўйлаб гапириши лозим. Токи, унинг сўзидан ҳеч кимнинг кўнгли озор чекмасин, хўрланмасин. Бу ўринда ҳазрат Навоийнинг: «Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай» мисраларини келтириш жоиздир. Дарҳақиқат, ҳар бир инсон «юз ўйлаб, бир сўзлаши», яъни ўз фикр-мулоҳазасини ниҳоятда эҳтиёткорлик билан билдириши лозим. Шунда у кишини хўрламасдан, унинг кайфиятини шод қилади, кўнглини вайрон қилмасдан уни обод қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 104
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 133
Нархнинг навоси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 239
Туркистондаги қадимий аёллар байрами



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9803
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5433
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5004
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4683
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4434
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3597
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3321
Радикализм

//