Фаоллик


Сақлаш
16:11 / 10.11.2023 0 738

Фаоллик (арабча тез, шиддатли ҳаракат) – шахснинг ҳаётда маълум бир мақсад йўлидаги илғор ва интилувчан хатти-ҳаракатларни намоён этишини англатувчи тушунча. Жамиятнинг тараққиёт билан доимий муносабатини ушлаб турувчи, инсоннинг ўз-ўзини англаб, ҳар бир ҳаракатини маънавий фаолиятига мувофиқлаштирувчи шахсга хос бўлган энг муҳим ва умумий хусусият бу унинг фаоллигидир. Жамиятдаги ўзгаришларга айнан фаолликка инсонларнинг таъсири катта бўлади. Шунинг учун ҳам шахс, унинг онги ва ўз-ўзини англаши муаммолари – унинг фаоллиги, у ёки бу фаолият турларидаги иштироки ва уни уддалаши каби бир-бири билан алоқадор сифатлари орқали баён этилади.

 

Фанда инсон фаоллигининг асосан икки тури фарқланади: а) ташқи фаолликбевосита кўриш, қайд қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар, мушакларнинг ҳаракатлари орқали намоён бўладиган фаоллик; б) ички фаоллик бир томондан у ёки бу фаолиятни бажариш мобайнидаги физиологик жараёнлар (моддалар алмашинуви, қон айланиш, нафас олиш, босим ўзгаришлари) ҳамда, иккинчи томондан, бевосита руҳий жараёнлар, яъни аслида кўринмайдиган, лекин фаолият кечиришига таъсир кўрсатувчи маънавий омилларни ўз ичига олади. Мисол учун, узоқ айрилиқдан сўнг она ўз фарзанди билан учрашди. Уларда қандайдир ўзига хос фаол маънавий ички жараён кузатилади. Ташқи жиҳатдан эса, фаолликни биз онанинг боласига интилиши, уни қучоқлаши, юзларини силаши, кўзларидан оққан севинч ёшларида кўрамиз. Ташқи фаоллик хатти-ҳаракатларда кўринаётган бўлса, ички фаоллик кўз билан илғаб бўлмайдиган эмоционал ҳолатларда намоён бўлади. Бир қарашда ҳар бир шахс ва унинг эҳтиёжларига боғлиқ бўлиб туюлган бундай фаоллик турлари аслида ижтимоий характерга эга бўлиб, шахснинг жамият билан бўладиган мураккаб ҳамда ўзаро моддий ва маънавий муносабатларининг оқибати ҳисобланади. Олимларнинг фикрича, шахс фаоллигининг манбаи унинг турли-туман эҳтиёжларидир. Эҳтиёж бу индивиднинг ривожланиши ҳамда жисмоний ва маънавий жиҳатдан ўзини фаол даражада намоён қилишининг табиий ва ижтимоий шароитларга боғлиқ бўлган омилидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 25
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16262
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6807
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//