«Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш»


Сақлаш
16:11 / 10.11.2023 0 409

«Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш» – Президент Ш.Мирзиёев томонидан асослаб берилган, бугунги кундаги ислоҳотлар ва янгиланишларнинг энг устувор йўналиши ва мақсад-муддаоларини лўнда ва яхлит ифодалайдиган улуғвор ғоя. Ушбу ғоя Она-Ватанимиз заминининг ўз тарихида бир эмас икки марта, нафақат минтақамиз ўтмишида улкан из қолдирган, балки жаҳон тамаддунига катта таъсир кўрсатган ўзига хос уйғониш, яъни Ренессансларга макон бўлгани ва бугунги ислоҳотлар натижасида янги уйғониш даври рўй бериши муқаррарлиги ҳақидаги тарихий-илмий манбалар, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий асосларга таяниб ишлаб чиқилган. Айни пайтда, юртимизнинг ниҳоятда бой қазилма ва табиий ресурсларга, қудратли иқтисодий ва инсоний салоҳиятга эгалиги, Президент томонидан ишлаб чиқилган ва кейинги йилларда юксак амалий натижалар бераётган ислоҳотлар стратегиясининг бардавомлиги ҳам мазкур ғоя ва бу борадаги ҳаётбахш режаларга асос бераётгани шубҳасиз.

 

Бу борада Президентимиз таъкидлаганидек, бугун биз ҳам танти, сабр-қаноатли ва меҳнаткаш халқимиз билан бирга улуғ мақсадларни белгилаб, маррани баланд олмоқдамиз. Олдинда бизни улкан вазифалар, катта имкониятлар кутмоқда. Ортимизда, тоғдек таянч ва суянч бўлиб турган кўпмиллатли халқимиз – ҳаёт йўлларида тўғри йўл кўрсатадиган мўътабар нуронийларимиз, меҳнаткаш, оқила опа-сингилларимиз, илғор ва замонавий фикрлайдиган, дунёда ҳеч кимдан-кам бўлмаган азму шижоатли ёшларимиз бор. Энг муҳими, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда. Шу боис, эндиликда демократик ислоҳотлар йўли – биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир. Бу борада биз ҳар куни изланишдамиз, хориждаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиб, ҳаётимизни, иш услубимизни янгилашга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз. Бу борада «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори», «Халқ давлатга эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши лозим», «Халқ бой ва фаровон бўлса – давлат бой ва фаровон бўлади» деган янги ғоялар ва «Инсон – жамият – давлат» тамойили кундалик фаолиятимизга тобора чуқур сингиб бормоқда. Ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим. Энг асосийси, халқимиз шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради. Биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялаш зарур. Шунинг учун ҳам боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача – таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилиш амалиёти тобора кенгайиб бормоқда. Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Шарқ донишмандлари айтганидек, «Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир»! Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак.

 

Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Биз мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш мақсадида буюк ишларни бошлаганмиз. Халқимизнинг ақл-заковати, куч-қудрати ва салоҳиятига таяниб, биз бу йўлда дастлабки, лекин ўта муҳим ва салмоқли натижаларга эришмоқдамиз. Энди ана шу ютуқларимизни мустаҳкамлаб, янада дадил ва улкан қадамлар ташлашимиз шарт. Чунки юртимиздаги ислоҳот ва ўзгаришлар жараёни ортга қайтмайдиган тус олиб, ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Натижадорлик ҳаммамиз учун бош талаб, асосий мезонга айланмоқда. Бу борада яқин келгуси йиллар барчамиз учун алоҳида синов ва масъулият даври бўлади. Энди кечаги ютуқ ва марралар, бизни сира қониқтирмайди. Нега деганда, бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам, кечаги халқ эмас. Амалий натижа билан мустаҳкамланган, ўз меваси, ҳосилини бераётган ислоҳот одамларнинг қалбига, юрагига тез кириб боради. Ва бундай ислоҳотни, бундай шиддатли жараённи ҳеч ким, ҳеч қандай куч, тўхтата олмайди. Энг муҳими, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила бугун ўз ҳаётида ҳис этиши керак. Бунинг учун барча бўғиндаги раҳбарлар фоизлар, рақамлар, қоғознинг ортидан қувмасдан, ҳар бир фуқаро учун, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш учун ишлаши шарт. Шунда нуроний кексаларимиз, муҳтарам отахон ва онахонларимиз, ҳурматли аёлларимиз, азиз фарзандларимиз, жажжи набираларимиз, кўпмиллатли бутун халқимиз биздан рози бўлади. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш учун бу йўлдаги ҳар бир мақсад ва вазифага, уларни амалга оширишга айнан шу нуқтаи назардан ёндашсак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//