Урф-одат


Сақлаш
16:11 / 09.11.2023 0 472

Урф-одат – маънавий ҳаёт ҳодисаси; анъаналар сифатида умумхалқ томонидан қабул қилинган, тарихан таркиб топган тартиб-қоида; расм-русум, тамойил. (Масалан, ўзбекларда кичикларнинг катталарга салом бериши, эрта туриб уй-ҳовлини супуриб-сидириб, тартибга келтириб қўйиш, меҳмонларга алоҳида ҳурматда бўлиш, байрам арафасида бетоб, ожиз ва қийналганлардан хабар олиш, ёрдамга муҳтожларга ҳашарга бориш ва бошқалар). Урф-одат ва расм-русумлар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, бири иккинчисининг таркибий қисми ҳисобланади. Урф-одат ва расм-русумлар ҳар бир миллат ва элатнинг тарихи, турмуш тарзи ва бошқа омиллар таъсирида шаклланади ҳамда уларнинг ўзига хос қиёфасини белгиловчи хусусиятлардан биридир. Масалан, ўзбекларда қудачилик ниҳоятда катта эътиборни талаб қилади. «Куёвни пайғамбарлар сийлаган», дейилади ва шунга яраша куёвга ҳурмат-эҳтиром билдирилади. Ўтмишда ота қизи келин бўлиб тушган маҳалладан отдан тушиб, пиёда ўтган. Урф-одат ва расм-русумлар миллий анъаналар, миллий тил ва миллий руҳ билан бир қаторда миллий маънавият ва маданиятнинг муҳим қиррасини ташкил қилади. Урф-одат ва расм-русумлар ҳар бир миллатда ўзига хос тизимни ташкил қилади, миллат томонидан турмуш тарзининг зарурий шарти деб қабул қилинади. Урф-одат ва расм-русумларга бефарқ киши миллатидан узоқлашиб, узилиб қолади. Урф-одат ва расм-русумларга ҳурмат ўз миллатига ҳурматнинг таркибий қисмлари, кўп миллатли давлатда ўз миллатининг урф-одатларига риоя қилиш ҳамда бошқа миллатлар билан бўлган дўстона муносабатларига путур етказмаслиги керак.

 

Буюк бобомиз Абу Райҳон Беруний минг йил аввал яратган «Ҳиндистон» асарида шундай деб ёзган: «Бирон халқнинг у ёки бу удумларига баҳо беришда буниси менга ёқади, униси ёқмайди, дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, негаки, ҳар бир халқ удумлари, анъаналари минг йиллар давомида шаклланган ва ўша миллатнинг ҳаёт тарзига айланган». Шу мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак, ўз қадриятларимизни улуғлаб, бошқаларникини камситиш тўғри бўлмайди. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос удумлари бор. Бироқ Шарқ билан Ғарб дунёқараши орасида анчагина жиддий тафовутлар борлигини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Одатлар – халқ табиатининг кўзгусидир. Ҳеч бир халқнинг ҳеч бир одати айрим одамларнинг хоҳиш-истаги, шунчаки ҳаваси билан дунёга келган эмас. Улар эзгу ниятларнинг ифодаси сифатида, инсонларнинг бир-бирига меҳр-оқибати намойиши сифатида туғилади. Улар аслида халқ донишмандлигининг бир кўриниши бўлиб, айнан шунинг учун ҳам узоқ яшайди. Ҳатто замонлар ўтиб, баъзи одатлар янгича ҳаёт талабларига мос келмай қолганда ҳам бир неча ўн йиллар давомида яшаб келаверади. Ўзбек урф-одатларининг шахс маънавияти, унинг тасаввур дунёси, борлиқни қабул қилиш, рад этиш, англаш, тушуниш куртагини пайдо этиш йўсинига кўрсатган таъсири ортиб бормоқда. Инсоннинг болалик давридаги илк тасаввури, атрофга нисбатан муносабати, кузатувчанлиги ҳам урф-одатлар тарзида шаклланади. Кейинчалик Урф-одатлар, анъана-удумлар, маросимлар яхлит ҳолда халқ маданиятининг яхлит тимсолига айланади. Шунга кўра, улар ҳар бир халқнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-сиёсий, маънавий онг даражасидан дарак беради. Урф-одат турмуш тарзи, мавжуд шарт-шароит негизида шаклланиб, бир қанча ижтимоий тузумлар алмашганига қарамай, ҳануз яшаб келмоқда, айримлари янгича мазмун касб этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//