Утилитаризм


Сақлаш
16:11 / 09.11.2023 0 384

Утилитаризм (лотинча utilitas – фойда, наф) – Ғарб маънавиятига оид назария. Утилитаризм ҳар қандай фаолият ва хатти-ҳаракатнинг фойдалилигини маънавият ва ахлоқ-одоб мезони деб билади. Мазкур назария XIX асрда Англияда пайдо бўлган ва либерал буржуа қатлами манфаатини ифодалаган. Бентам асос солган утилитаризмнинг асосий тамойили шахсий манфаатларни қондириш воситаси билан «энг кўп сонли кишиларга энг кўп бахт таъминлаб беришдан» иборат. Шу билан бирга, утилитаризмга кўра, хатти-ҳаракатнинг маънавийлиги ва ахлоқийлиги, унинг натижасида ҳосил қилинган ҳузур-ҳаловат ва азоб-уқубатларнинг ўзаро мувозанатини математик тарзда ҳисоблаб чиқиш мумкин. Утилитаризм ибораси илк бор инглиз файласуфи Дж.С.Милль томонидан илмий муомалага киритилган. Унинг асосий ахлоқий-фалсафий асари «Утилитаризм» деб аталган. Айнан Милль туфайли утилитаризм таълимоти фойдалилик тамойилига асосланган ахлоқий назариянинг алоҳида йўналиши сифатида этика тарихига киритилган. Дж.С.Милль утилитаризмга ҳузур-ҳаловатни сифат жиҳатидан баҳолаш тамойили, маънавий-руҳий лаззатларни жисмоний лаззатлардан афзал кўриш талабини киритган. Утилитаризм баъзи ҳолларда давлат ва ҳуқуқ функцияларини тушунишга ҳам асос қилиб қўйилади. «Фойдалилик» тамойилининг билиш назариясига татбиқ этилиши прагматизмнинг пайдо бўлишига туртки беради.

 

Дастлабки ёки мумтоз утилитаризм назариясининг асосчиси Дж.Бентам француз материалистлари сингари бевосита антропологияга таянган ахлоқий қарашларни илгари суради. Унинг назарида, ҳузур-ҳаловат ва азоб-уқубат – инсон ҳаётининг мазмун-моҳиятини белгилаб берадиган асосий табиий тамойиллардир. Шу маънода, ахлоқ ҳам, ҳуқуқ ҳам, давлат ҳам ана шу табиий асос негизида шакллантирилмоғи зарур. Дж.Бентам умумлаштирилган ҳолда ушбу асосни фойдалилик тамойили, чексиз бахт ва фаровонлик манбаи, дея атайди. Бу тамойил файласуф учун шунчаки ахлоқнинг маъно-мазмунини тушунтириб берувчи восита эмас, балки хатти-ҳаракатни баҳолаш мезонларини белгилаб берувчи ҳал қилувчи ахлоқий-меъёрий асос ҳисобланади. Дж.С.Милль устозининг таълимотини ривожлантириб, Арасту ва Эпикур қарашларига таянган ҳолда, ахлоқнинг мазмун-моҳиятини инсоннинг олий мақсад-муддаолари билан боғлаб талқин этади. У умумманфаатни ахлоқнинг олий тамойили дея эълон қилиб, инсон ҳеч бўлмаса, ўзининг хусусий манфаатларини қондиришга, биринчи галда, касбий ва ижтимоий мақсадларини рўёбга чиқаришга интилиши кераклигини таъкидлайди. Дж.С.Милль утилитаризм назариясининг танқидчилари билан баҳс-мунозарага киришиб, фойдалилик тамойилига аниқлик киритишга ҳаракат қилади. Унинг назарида, бу тамойил, аввало, «бахт» тушунчаси орқали ифодаланади. Бахт деганда, у шахсий бахтни эмас, умумий бахтни назарда тутади: хусусан, шахс бахтли бўлишга интилмасдан, ўзга кишиларнинг бахтли бўлишига ҳаракат қилмоғи даркор. Утилитаризм назарияси Г.Спенсер, Э.Дюркгейм қарашларига таъсир этган адолат концепциясининг шаклланишига хизмат қилган. «Фойдалилик» тамойили утилитаризм асосчилари томонидан турлича талқин этилгани боис ҳозирги замон назарий тадқиқотларида бу тушунчага янада аниқлик киритишга уринишлар, гедонистик қарашлар, чунончи, «ҳузур-ҳаловат» тушунчасини сиқиб чиқариш, «танлаш имконияти»ни кенгайтириш, утилитаризм ўрнига «ахлоқий мулоҳазаларни таҳлил қилиш» (эмотивизм, этикада мантиқий позитивизм) назариясига қарши қўйиш тенденцияси кўзга ташланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 28
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//