Уруғ


Сақлаш
16:11 / 09.11.2023 0 678

Уруғ (ижтимоий бирлик) – қон-қариндош кишиларнинг ижтимоий-маънавий уюшуви натижасида шаклланган жамоа. Уруғчилик инсоният тарихининг қадимги даврига хос бўлиб, яшаш учун кураш ва ташқи душманлардан сақланиш мақсадида кишиларнинг қариндошчилик асосида бирлашуви натижасида пайдо бўлган. Шу йўл билан кишиларнинг тенг ҳуқуқлилиги, асосий ишлаб чиқариш қуролларининг умумий мулклиги, жамоа меҳнати ва истеъмол қилишнинг умумийлиги таъминланган, никоҳ ва диний маросимлар тартибга солиб турилган, жорий урф-одатлар бузилганда, айбдорлар жазоланган. Зардуштийлик ҳукмрон бўлган даврларда ҳар бир урушга Ўтоға етакчилик қилган, унинг зиммасига ибодатхонадаги доимо ёниб турувчи ўтнинг сўниб қолмаслиги масъулияти ҳам юкланган, ҳозир бу сўз «ўтоғаси» шаклида тилимизда учраб туради. Қадимда ўзбекларда 92 та уруғ бўлган: қўнғирот, манғит, минг, барлос, жалоир, найман, қурама, қипчоқ ва бошқалар. Ҳар бир кишининг ўз аждодлари кимлар бўлганини билиш мақсадида қайси уруғдан эканини аниқлаши айб эмас. Аммо уруғчиликка муккасидан берилиб, фақат ўз уруғи манфаатини кўзлаб, бошқаларни камситиш, атрофига ўз яқинларини тўплаб, қариндош-уруғчилик қилиш ягона миллат бирлигига хавф туғдиради. Бу миллатни жипслаштирмайди, балки заифлаштиради, тараққиётга тўсиқ бўлади. Ривожланган миллатларда бундай иллатларга аллақачон барҳам берилган ва одамнинг қайси уруғдан келиб чиққанига қараб эмас, қандай фазилатлари борлигига қараб баҳо берилади, қадрланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 25
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16262
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6807
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//