Университет


Сақлаш
16:11 / 08.11.2023 0 615

Университет (лотинча universitas – мажмуа, йиғинди) – олий ўқув юрти; илмий муассаса; турли соҳалар учун мутахассисларни тайёрлаш, айни вақтда илмий тадқиқот, кашфиётлар амалга ошириладиган олий таълим муассасасини англатувчи атама. Дастлабки университетлар мадрасалар шаклида ислом мамлакатларида пайдо бўлган эди. Универсал таълим ва илмий кашфиётлар борасида IX–X асрлар ва умуман ўрта асрларда Бағдод, Балх, Басра, Дамашқ, Қоҳира, Амадон, Табриз, Самарқанд, Бухоро, Насаф, Гурганж, Кеш, Шош шаҳарларидаги мадрасалар ниҳоятда машҳур бўлган ва уларда етишган алломалар Европа мамлакатларида ҳам яхши танилганлар. Бу мадрасаларда яратилган кўплаб илмий асарлардан ўрта асрлар Европаси университетларида асосий дарсликлар сифатида фойдаланилар эди. Ҳозирги шаклдаги университетларга асос бўлган илм даргоҳлари эса XII–XIII асрларда Италия, Испания, Франция ва Англияда пайдо бўлган. Улар асосан маънавият, дин, ҳуқуқ, тарих, география, математика, астрономия, табобатга оид фанларни умумлаштирган эди. XVIII–XIX асрдан бошлабгина бу таркибга ижтимоий ва техник фанлар ҳам киритила бошлади. Ўзбекистонда дастлабки шундай университет 1920 йилда Тошкентдаги Халқ университети асосида яратилди. 1923 йилда у Ўрта Осиё университети деб аталди. 1960 йилдан Тошкент давлат университетига айланди. 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон Миллий университети деб атала бошланди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда турли соҳалар бўйича етук мутахассислар тайёрлашга ихтисослаштирилган 61 та университет фаолият олиб боради. Улар бурунгиларидан ёш авлод тарбияси, билими ва маънавиятига юксак аҳамият қаратилгани, кашфиётлар учун кенг имкониятлар яратилгани билан фарқланадилар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 142
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16018
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6707
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6601
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5893
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5330
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5281
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4702
Ўзбекистон тарихи

//