Бир куни...
Умуминсоний қадриятлар – жаҳондаги барча одамлар, халқлар ва давлатлар учун умумий қадрлаш мезони ҳособланган, умумбашарий аҳамиятга эга бўлган қадриятлар тизимини ифода этадиган тушунча. Умуминсоний қадриятлар ниҳоятда кенг кўламли ва серқирра тушнчадир. У озодлик, эркинлик, тинчлик, бахт-саодат каби умумижтимоий маъно-мазмун касб этадиган тушунчалардангина иборат эмас. Уни фақат маданий бойликлар сифатида тушунишни ҳам мақсадга мувофиқ, деб бўлмайди. Шу билан бирга, муайян миллий, этник ва бошқа хусусий қадрият тизимлари ҳам умуминсоний қадриятларнинг ўрнини боса олмайди. Умуминсоний қадриятлар тизими ва унинг намоён бўлиш шаклларини таҳлил қилиш, аслида, таркибий қисмлари бир-бири билан диалектик тарзда боғланган умумий тизимни, унинг асосий қисмлари ўртасидаги муносабатларни тадқиқ қилишдир. Умуминсоний қадриятлар жамият тараққиётининг муайян даврида яшаётган барча кишилар учун умумий бўлган тизимни ҳосил қилади, бошқа тамойиллар билан узлуксиз алоқада, зарурий боғланишда намоён бўлади. Умуминсоний қадриятларнинг намоён бўлиш шакллари нисбий хусусиятга эга, аммо бу нисбийлик доимо ҳам кўзга ташланавермайди. Тарихий ривожланиш жараёнида (объектив тарзда), жамият ва кишиларнинг талаб, эҳтиёжлари натижасида (субъектив тарзда) умуминсоний қадриятлар шаклларидан гоҳ бири, гоҳ бошқаси умумий тизимнинг марказига, ҳаётнинг олдинги поғонасига чиқиб олади, масалан, юртда душманлар ҳукмронлик қилганида – озодлик, мустақиллик; юрт мустақиллигига хавф туғилганида – ватанпарварлик; миллий ўзликни англаш ва миллий уйғониш даврида – тарихий ва маданий меросни ўрганишга интилиш; уруш шароитида тинчлик ва барқарорликка эҳтиёж кучайиб боради. Шу тариқа ижтимоий жараёнлар ривожида умуминсоний қадриятларнинг маълум бир шаклининг долзарблиги, бошқасининг зарурлигини бир қадар хиралаштиргандай, уларнинг айримлари идеал ҳолатга яқинлашгандек, бошқалари эса улардан узоқлашгандек бўлиб туюлади.
Бугунги кунда умуминсоний қадриятлар барча учун умумий мезон бўлиб қолганининг бир қатор сабаблари бор: а) сайёрамизнинг дунёдаги барча кишилар учун, уларнинг ирқи, миллати, эътиқоди ва бошқа табиий-тарихий ҳамда ижтимоий белгиларидан қатъи назар, энг умумий ва шу билан бирга, чексиз коинотдаги мўъжазгина макон экани тобора яққолроқ ҳис этила бошлангани; б) дунёдаги ижтимоий хилмахиллик, сиёсий ва мафкуравий рангбаранглик, турли хил эҳтиёж, қизиқиш, мақсад, интилиш, хатти-ҳаракат, фаолиятнинг тараққиёт талабларига мос келадиган энг умумий маънавий мезонларига муҳтожлик сезила бошлангани; в) даҳшатли қирғин қуроллари, ядро уруши, экологик бўҳрон ва маънавий таназзул каби таҳдидлар билан юзма-юз келиш натижасида инсоният келажаги, сайёрамиз аҳолиси умумий генофондининг тақдири хавф остида қолгани, инсониятнинг ҳозирги авлоди мансуб бўлган тамаддунларни сақлаб қолиш ўта муҳим аҳамият касб этаётгани; г) кишиларнинг қандай ижтимоий тузум ва давлатларда яшашидан қатъи назар, ҳамма жойда энг асосий мақсад инсон, унинг ҳаёти, манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликлари, одамлар учун мазмунли, тўкин ва фаровон турмушни таъминлашда бутун жаҳон аҳамиятига молик универсал технологиялар, илмфан ютуқлари ҳамда уларни барча ҳаракатларда қўллаш имкониятларининг умумийлиги, бу имкониятларни рўёбга чиқариш учун умумсайёравий ҳамкорлик зарурлиги тобора кўпроқ англаб олинаётгани билан изоҳланади.
Одамлар ўзлари ва атрофдагиларнинг амалий фаолиятини, бирор соҳадаги хатти-ҳаракатларини умуминсоний қадриятлар мезони билан солиштириб, мулоҳаза юритади, хулоса чиқаради, баҳо беради. Ижтимоий тараққиёт жараёнида умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги талаблари ҳар бир тарихий бирликнинг тарихий ривожланиш маҳсули экани, барча инсонларнинг манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқлари, орзу-умидлари ҳисобга олиниши даркорлигини кўрсатади. Бу инсоннинг табиий-тарихий ҳақ-ҳуқуқлари унинг яшаш ва умр кечириш ҳуқуқининг табиийлиги ва муқаддаслигини тўлиқ эътироф қилинишини англатади. Ана шу сабабга кўра, истиқлол йилларида мамлакатимизда умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги тамойилига ниҳоятда катта эътибор берилмоқда. Бу қадриятлар жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва туб ўзгаришларнинг асосий мезонига айлангани бежиз эмас.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ