Умидворлик


Сақлаш
14:11 / 08.11.2023 0 380

Умид(ворлик) (форсча ишонч; орзу, тилак, истак) –  бирор истакнинг амалга ошишига бўлган ишонч; ишонч билан кутиш; эътиқод.  1. Бирор нарса қилишга, бирор нарсага эришишга бўлган интилиш, ички ҳиссиёт; истак, орзу, ният. 2. Бирор нарсага умид боғламоқ, орзу қилган нарсанинг амалга ошишига, бунда бировнинг кўмагига умид билан қарамоқ. Умидвор ҳолат, умидли ҳолатда бўлиш, умид билан қараш. Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий-ижтимоий ислоҳотлар жараёнида умидворлик туйғуси билан яшаш ва меҳнат қилиш айниқса, муҳим аҳамият касб этади Бу эса, энг аввало, келажагимиз пойдевори бўлган – ёшлар онгида ижтимоий онг, янгича тафаккурни шакллантириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва уни фаолиятнинг ҳар қандай соҳаларида амалга ошириш учун имкониятлар яратиб бериш, ёшларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялашни йўлга қўйишни тақозо этади. Шубҳасиз бу жараён ўз-ўзидан зиддиятларсиз, шахс онги ва турмушига акс таъсир этувчи омилларнинг фаоллашувисиз содир бўлмайди. Бунинг олдини олиш учун эса жамиятда демократик тартибларни, янгича турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган қонунлар қабул қилиш билан бирга, ҳар бир шахсда юксак мақсадлар билан яшаш кўникмасини ҳосил қилиш, уларда ҳаётга меҳр-муҳаббат, порлоқ келажакка умид-ишонч туйғуларини уйғотиб бориш талаб этилади.

 

Ўз аҳдига содиқ, яшашдан мақсади нима эканлигини аниқ билган кишигина, машҳур руҳшунос С.Л.Рубинштейн айтганидек, «ҳаёт субъекти бўла олади». Ҳаётий мақсад шахсни, хусусан ёшларни ҳаётдаги режаларини аниқлаб олишга ва шу режа асосида яшашга, ўз жамоаси, юрти, Ватани ҳаётига бефарқ қарамасдан, муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этишга, ижтимоий-тарихий жараёнлар, ислоҳотлар субъекти бўлишга; янги муносабатларни шакллантиришга, миллий қадриятларни тиклашга; ўзини-ўзи тарбиялашга, бутун салоҳияти ва имкониятларидан самарали фойдаланишга; атрофдагиларни ҳам фаол яшашга ундашга, ҳаётни маъноли, ижтимоий фойдали ва мақсадли қилишга етаклайди. Бундай тоифадаги кишилар жамият ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларга сергак нигоҳ ташлайди, уларга онгли муносабат билдира олади, зарарли фикр ва ғояларга эргашиб кетавермайди. Уларнинг ҳаёти жўшқин, фаолияти юксак, меҳнати унумли ва фойдали бўлади, ғойибона руҳий мадад, истиқболли янги ғоявий фикрлар уларни амалий-ижодий йўлларга чорлайди. Ёшлардаги бундай эзгу фазилатларни авайлаб-асраш, уларнинг ҳаётга умид ва ишонч туйғуларига завол етказмаслик комил инсонни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Комилликка интилиш эса ҳар бир инсоннинг муқаддас орзусидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 61
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 111
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 81
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 79
Хўжайин бўлолмаган хўжағат

Биласизми?

12:02 / 27.02.2025 0 99
Етти ва ҳафта



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 8904
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5233
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4843
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4277
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 3622
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3537
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3118
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//