Бир куни...
Уй тутиш одоби (рўзғор одоби) – уй-рўзғор ва оила муносабатларининг маънавий тамойилларига асосланадиган тарихий ва маданий анъаналардан бири. Маданиятга эга бўлган ҳар бир халқ уйни қуришдан тортиб, уни безашгача алоҳида эътибор билан қарайди. Чунки уй тутиш инсоннинг мавқеи, дид-фаросати, имконияти ва шу каби жиҳатларини белгилайдиган хусусиятдир. Бу хусусият ўзбек халқи учун ҳам бегона эмас ва у маданиятимизнинг гўзал бир қисмига айланган. Алломаларнинг бу ҳақда билдирган фикрлари, ибратли мулоҳазалари кўп. Масалан, XIX асрда ижод этган фозила аёл Олимат ул-Банот ўзининг «Муошарат одоби» рисоласида уй тутиш поклик ва озодаликка асосланишини, покиза турмуш қуриш билан бирга покиза уй тутиш лозимлигини таъкидлаб, бу хусусда бир қатор тавсияларни беради: «уй ва хоналарни чўп-хаслардан, чанг-тупроқлардан супуриб туриш», «ўргимчак уяларини олмоқ ва уй атрофларини соф тутмоқ», «яшайтурган ўринларни, хусусан, уйларнинг ичкариларини ювиб қуритмоқ, ис ва шу каби нарсалардан соф этмоқ», «фурсати билан деразаларни очиб, уйнинг ҳавосини алмаштириш» ва бошқа ишлар уй тутиш одобининг зийнатларидандир». Яшайдиган уйи мизнинг ички ва ташқи кўриниши, табиийки, ўзимизнинг дидимиздан келиб чиқиб шакллантирилади. Бунда энг асосийси, уйда оила аъзолари ўзини қулай ва эркин ҳис қилишлари учун зарур бўладиган жиҳатларни эътибордан четда қолдирмаслик лозим. Бунинг учун, аввало, уйни ортиқча, яроқсиз нарсалар билан тўлдириб ташламаслик керак, бу уйдаги нарсаларнинг жойлашувини бузади. Уйни безатиш ва саранжомлашда деразаларга алоҳида эътибор қилиш мақсадга мувофиқ. Деразалар хонани кенгайтириб ёки кичрайтириб кўрсатиши ҳам мумкин, аммо деразаларни жонли расмга айлантириш ёки мусаввирлик маҳорати билан бошқача кўриниш бериб беркитиш ҳам мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам деразалар инсонни ташқи олам билан боғлаб тургани ва уй ичига имкони борича кўпроқ тоза ҳаво киритиб тургани маъқул. Шунингдек, уй жиҳозларини жойлаштиришда уйда ёш болалар бўлишини ҳам эътиборга олиш зарур, чунки жойлаштирилган буюмлар уларнинг бемалол ҳаракат қилишлари учун халақит бермаслиги керак. Танишларни уйдаги қимматбаҳо ва ҳашаматли жиҳозлар билан мақтаниб, ҳайратга солиш манманлик белгисидир.
Шундай хонадонлар борки, соҳиб ва соҳибанинг дидсизлиги натижасида хона қиммат бўлса-да, кераксиз нарсалар билан тўлдириб юборилади. Бу уйда, бир сўз билан айтганда, файз йўқ, ўтирган одамнинг нафаси бўғилади, кишини асабийлаштиради. Ошхона ва зарурат хоналарини алоҳида тозаликда сақлаш кишини ноқулай вазиятга тушиб қолишдан асрайди. Гулларсиз уйни тасаввур этиш мумкин эмас. Гуллар уйга гўзаллик бахш этади, айниқса, янги узилган, чиройли гулдасталар ёки қуритилган ўт ва гуллар мажмуаси кишининг кайфиятини кўтаради, образли ифодаларни шакллантиради. Бироқ, гуллар бошқа барча нарсалар каби уйда озодалик, эътибор ва парваришни талаб қилади. Уйда тирик табиатни шакллантириш – тўти, каклик, бедана, канарейка сингари сайроқи қушлар, товус, қирғовул каби чиройли қушларни парвариш қилиш, балиқ, қуён каби чиройли жониворларни боқиш ҳам инсонларнинг табиатга нисбатан муносабатини ўзгартиради, унга нисбатан меҳр пайдо қилади. Шунингдек, бу ҳолат хонадонда соғлом муҳитни мустаҳкамлайди, тарбия жараёнини барқарорлаштиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ