Тотувлик


Сақлаш
17:11 / 03.11.2023 0 446

Тотувлик – тор маънода, одамлар, оила, маҳалла ёки гуруҳ аъзолари орасидаги ўзаро маънавий-муросавий муносабат; кенг маънода, фуқароларнинг маънавий-ахлоқий мезонлари, хатти-ҳаракатлари, ҳаётга муносабатларида кўзга ташланадиган маънавий ҳодисани англатувчи тушунча. Тотувлик жамиятда турли хил ижтимоий қатлам ва гуруҳларнинг турли миллат, ирқ ва динга мансуб кишиларнинг ўзаро алоқаларида, уларнинг муайян давлат сиёсатига бўлган муносабатларида ҳамфикрлилик тамойили ва у асосидаги ҳамкорликни англатувчи тушунча ҳамдир. Тотувлик ижтимоий тараққиётда муҳим аҳамият касб этиб, ўзаро бирлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш, манфаатли бирликнинг вужудга келишида ҳам асосий омилдир. Шу боис инсоният тарихида ижтимоий-миллий тараққиёт учун курашган кучларнинг асосий эзгу ғояларидан бири жамият аҳли ўртасида тотувликка эришиши бўлиб, ушбу омил тантана қилган тақдирдагина умумий муваффақият қўлга киритилган. Шу боис инсоният онгли жамиятининг илк кунларидан бошлаб, бугунги кунгача ушбу ғоянинг амалий ифодасига асосий эътибор бериб келинмоқда. Тотувликка эришган жамиятда кишилар ўртасида самимият, меҳр-оқибат, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, аҳиллик каби муносабатлар устувор бўлади. Давлат бошқарувида барча фуқароларнинг манфаатини кўзлаб иш юритиш, табиийки, ижтимоий ҳаётда тотувлик қарор топишининг муҳим омилидир. Тотувлик тинчлик, барқарорлик, ягона мақсад йўлида миллий бирлашувнинг энг муҳим шартидир. Фуқароларнинг маънавий-ахлоқий етуклик даражаси миллатлараро муосабатлар орқали, турли миллат вакилларининг умумий мақсад йўлидаги бирлашуви билан ҳам боғлиқ. Ушбу ғоя замирида миллати ва элатидан қатъи назар, умумий хонадон – Ўзбекистон тақдири учун жавобгарлик туйғуси ётади ва у ҳар бир фуқаронинг сиёсий масъуллик ва маънавий дахлдорлик ҳисси билан бевосита боғлиқ. Турли дин ва эътиқоддаги инсонларнинг бир-бирига нисбатан муросаи мадорада бўлишлари ҳам жамиятда тотувлик таъминланишининг муҳим шартидир. Диний тотувлик турли дин вакилларининг ўзаро муносабатларида ҳамкорлик, ҳамдўстлик ва тенг ҳуқуқлилик тамойилларига риоя этишдир.

 

Мустақил Ўзбекистонда умумжамият манфаатларидан келиб чиқиб диний тотувликка эътибор берилмоқда. Аҳолининг асосий қисми ислом дини ва христианликнинг православие мазҳабига эътиқод қилса-да, улар билан бир қаторда католик ва протестантлар, бошқа мазҳаб вакиллари ҳам ўз мазҳабларига эътиқод қилаётганлари, барча дин вакиллари орасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик мамлакатимизда диний тотувликнинг таъминланганидан далолатдир. Кўп миллатли жамиятларда ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш мақсадида миллатлараро тотувликка эришиш зарурий омиллардан бири ҳисобланади. Миллатлараро тотувликка Ўзбекистон жамиятида миллий ғоянинг асосий тамойилларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда. Маълумки, миллий тотувлик муайян ҳудуд, давлатда турли миллат вакилларининг баҳамжиҳат яшаши, ҳамкорликда фаолият юритишини ифодаловчи тушунча. Ер юзидаги 1600 дан ортиқ миллатдан бор-йўғи 200 га яқини ўз миллий давлатчилигига эга, холос. Бундай шароитда бутун дунёда миллатлараро тотувликни таъминлаш учун уларнинг манфаатлари, руҳияти, интилишларини мунтазам ўрганиб бориш, сиёсий-ижтимоий ҳаётда буни доимо эътиборга олиш зарур. Жаҳон тажрибаси миллатлараро тотувликни таъминлашга бирёқлама, юзаки ёндашув жиддий муаммолар келтириб чиқаришини кўрсатди. Хусусан, давлатга ўз номини берган (титул) миллат билан ўша жойда яшайдиган бошқа миллат ва элат вакиллари орасидаги муносабатлар жиддий эътиборни талаб қилади. Акс ҳолда, жамият ҳаётидаги тинчлик ва барқарорлик издан чиқиши мумкин. Бу масала бизнинг мамлакатимиз учун ҳам жуда муҳим. Ўзбекистон ҳудудида қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келган. Улар ўртасида асрлар давомида миллий мувозанатнинг сақланиб келгани халқимизнинг азалий бағрикенглигидан далолатдир. Миллатлараро муносабатларда уйғунлик вужудга келган мамлакатларда кўп миллатлилик жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига самарали таъсир кўрсатади.

 

Мамлакатимиз Конституциясида «Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади» деб таъкидланиши, «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда эса барча фуқароларга ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқининг берилиши белгилаб қўйилгани ана шу бағрикенгликнинг замона вий сиёсий-ҳуқуқий ифодасидир. «Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади». Конституциямизда белгилаб қўйилган ушбу қоида ҳам ҳаётда ўзининг амалий ифодасини топганлиги ижобий ҳолдир. Республикамизда миллий-маданий эҳтиёжларни қондиришнинг муҳим механизмига айланган 140 га яқин миллий-маданий марказлар фаолият кўрсатаётгани фикримизнинг далилидир. Бундан буён ҳам қўлга киритилган ютуқларни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда яшаб келаётган миллатларни ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасидаги ўзаро тотувликни мустаҳкамлаш миллий истиқлол мафкурасининг асосий мақсадларидан биридир. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 7
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 29
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 163
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6378
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4941
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4585
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4012
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2987
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2906
Туғилган кун

//