Тотемизм


Сақлаш
16:11 / 03.11.2023 0 565

Тотемизм (инглиз totemis; ҳиндуча атотем – унинг уруғи, насли) – ибтидоий жамиятнинг илк динларидан бири. У кишиларнинг маълум гуруҳи билан ҳайвон ва ўсимликларнинг муайян турлари ўртасида ғайритабиий алоқа, қон-қардошлик бор, деган эътиқодга асосланади. «Тотемизм» ибораси инглиз саёҳатчиси Дж.Лонг томонидан 1791 йилда илмий муомалага киритилган. Тотемизм XIX–XX асрларда Дж.Мак Ленан, У.Б.Робертсон Смит, Фрезер ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинган. Тотемизмни тушунтириш ва тадқиқ қилиш хилма-хил анъана ва тамойилларга асосланади. Улар ичида энг оммавийлари – тотемизмни диннинг илк шакли деб баён этиш (Дюркгейм ва бошқа) ҳамда тотемизмни содда ақлий тасниф тизими деб аташ (Леви-Строс ва бошқалар)дир. Руҳшунослик тамойиллари ичида машҳури З.Фрейднинг руҳий аналитик тахмини ҳисобланади. Фрейд ибтидоий жамиятнинг илк дини бўлмиш тотемизм ахлоқий (маданий) чекланишларни ўлдиришни тақиқлашни, ўзаро яқин кишиларнинг қон алмашишини (инцест) ишлаб чиқиб, шундан маданиятни яратиш бошланди, деб қайд қилган. Тотемизмда уруғ, қабиланинг ҳар бир аъзоси ҳаёти ва фаровонлиги айнан шу уруғнинг аждоди бўлган тотемга – ўсимлик ва ҳайвонга боғлиқ, деб қаралган. Ўша даврларда ғорлардаги ҳайвон ва ўсимликнинг сурати тотем руҳларининг макони, табиий суратдаги нарса уруғнинг ҳомийси тарзида қабул қилинган. Шунга кўра, улар тотемнинг ёрдамига муҳтож бўлган, унга сеҳр ёрдамида таъсир қилишга уринган. Бу билан тотемнинг янги авлодига «пок йўл» билан тотем ўтиб қолишига, сеҳр-жоду билан тотемга таъсир қилиб, муқаддаслашган ҳайвон, ўсимликнинг сонини кўпайтиришга, уруғ-қабила фаровонлигини оширишга, тотем кучи билан уруғ-қабилага келаётган ҳалокатнинг олдини олишга интилганлар.

 

Дастлаб тотем сифатида ҳайвонлар, кўпроқ ов ҳайвонлари эъзозланган. Кейинроқ эса, қариндошлик муносабатлари бошқа ҳайвонларга ҳам ўтган, баъзан ўсимликлар, табиат ҳодисалари бўлган ёмғир, қуёш, шамол ва бошқага ҳам тарқалган. Тотемистик эътиқод ва маросимлар муайян кўринишда кўп халқларда, айниқса, Австралиядаги қабилаларда сақланиб қолган. Уларнинг одатлари бўйича, тотем уруғи аъзолари ўртасида ўзаро никоҳ мумкин эмас эди. Австралия миллий аҳолисининг ҳар бир қабиласи ҳайвон ёки ўсимлик номини олган уруғларга бўлинади. Уруғ аъзолари ўз тотемини қариндоши, отаси, акаси, дўсти, деб ҳисоблайди. Марказий Осиёда кенг тарқалган мучал ҳам тотемизм билан боғлиқ. Одатда, одамларнинг туғилган йиллари мучал билан айтилади: муш(сичқон), мор(илон), асп(от) ва ҳоказо. Қадимда муқаддаслаштирилган тотемларни ўлдириш, отиш тақиқланган. Масалан, ҳиндлар сигир, илон, маймун, фил ва бошқаларнини эъзозласа, бошқа халқларда арча, мурч, исириқ, мусича, қалдирғоч, муллатўрғай ва бошқалар эъзозланади. Тотемизм унсурлари жаҳон динлари бўлмиш буддавийлик, христиан ва ислом динида ҳам учрайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 144
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 126
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 140
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 123
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5302
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4323
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4107
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3555
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3140
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//