Теология


Сақлаш
16:11 / 02.11.2023 0 604

Теология (лотинча theo – худо, logos – таълимот) – Худо тўғрисидаги фан, таълимот. Худо, унинг сифатлари, белги ва хусусиятлари тўғрисидаги диний таълимотларни асослаш ва ҳимоя қилиш тизими. Теологияга муайян дин томонидан белгиланган ақидаларнинг ҳақиқатлигини исботлаш билан бирга, диндорларнинг ҳаёт тарзи ва меъёрлари мажмуи ҳам киради. Ўрта асрларда теология мафкура сифатида давлат ва жамиятни бошқариш ишларида иштирок этган, шу сабаб давлат бошқарувининг теократия шакли ҳам вужудга келган. Теология ўрта аср маданиятининг барча турларини, илм-фан, фалсафа ҳамда ахлоқни ўзида мужассамлаштирган ягона тизим шаклида намоён бўлади. Теологияни теософия фани ҳам ўрганади. Унга кўра, барча тирик мавжудотларнинг ҳаёти уларнинг танасини бошқариб турувчи илоҳий жон, руҳнинг фаолияти билан боғлиқ. Инсон ўзининг юксак заковати ёрдамида аслида ўзининг илоҳий жон эканини, шу жон билан табиати бир бўлган Худонинг табиатини англаб етиш имкониятига эга бўлган. Худо – ўзининг қуввати билан бутун борлиқда мавжуд бўлган энг кичик тирик заррачанинг ҳам, энг катта тирик мавжудотнинг ҳам ичида алоҳида мавжуд бўла оладиган, айни пайтда бутун борлиқни назорат қилиб бошқариб турадиган, чексиз қудратга эга бўлган Олий Руҳдир. Жон эса Худо қувватининг ажралмас бўлаги ҳисобланган руҳдир. Алоҳида руҳнинг мавжуд эмаслигига қараб, борлиқ тирик ёки ўлик, жонли ёки жонсиз мавжудотларга бўлинади.

 

Теология илмига асосан, Худо – ягона мутлақ манба; унинг табиати уч турли кўринишда намоён бўлади: бутун борлиқ Худонинг ички ва ташқи қувватидан таркиб топган; бутун оламни ана шу икки қувватдан таркиб топган икки оламга бўлиш мумкин: руҳий ва моддий. Худонинг ички қуввати олий, руҳий қувват, ташқи қуввати эса қуйи, моддий қуввати ҳисобланади. Руҳий қувват моддий қувватдан устун ва уни бошқариб туради. Руҳ ўз хоҳиши билан руҳий оламда ёки моддий оламда яшаши мумкин. Руҳларнинг моддий оламни бошқариш фаолияти аралаш қувват, яъни руҳнинг моддий ҳаётидир. Руҳнинг моддий оламдаги, бир танадан иккинчи танага ўтиб, ривожланиш фаолияти руҳнинг эволюцияси, деб аталади. Инсон тирик мавжудотлар ичида ривожланган онгга эга, шу сабаб руҳ ва модданинг бир-биридан фарқини англаб етишга қодир мавжудот. Инсонни бошқа тирик мавжудотлардан ажратиб турувчи ягона хислати ўзининг руҳ эканини англаб етиши ва ҳаётда ана шу илми асосида яшай олиш қобилиятига эгалигидан иборат. Инсоният тарихида фақат инсонлар жамиятидагина мавжуд бўлган турли диний-фалсафий таълимотлар замон, макон ва шароитга мос равишда асосан ана шу ягона таълимот, руҳ ва тананинг бир-биридан фарқ қилишини ўрганади. Худди шунинг учун ҳам жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ўқув юртларида дунёвий илмлар билан бирга илоҳиёт ҳам ўқитилади. Шунингдек, жаҳоннинг баъзи мамлакатларида, жумладан, Миср Араб Республикасида Ал-Азҳар, Тунисда Зайтуна, Ҳиндистонда Алигарх, Покистонда Панжоб, Туркияда Анқара диний университетлари фаолият кўрсатиб, теология асосларини кенг тарғиб қилмоқда. Мустақилликдан сўнг Ўзбекистонда миллий маънавиятимизнинг таркибий қисми бўлган ислом маънавиятининг тикланиши натижасида Тошкентда Ислом Университети очилди. Бу илм даргоҳида ислом дини билан бир қаторда барча дунёвий илмлар, хорижий тиллар, компьютер асослари ўргатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 144
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 126
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 140
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 123
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5302
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4894
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4323
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4107
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3555
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3140
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//