Бир куни...
Таҳдид – инсон, жамият ва давлат ҳаёти ҳамда фаолиятига нисбатан муайян давр мобайнида аниқ мақсадга йўналтирилган маҳаллий, ҳудудий, минтақавий ва умумсайёравий салбий омилларнинг тажовузи туфайли аниқ макон ва замонда вужудга келадиган хавф-хатар шакли, муайян беқарор сиёсий-ижтимоий ва тарихий вазиятни ифодаловчи тушунча. Таҳдидлар турли-туман: ички, ташқи, макон нуқтаи назаридан эса узоқ ва яқин бўлиши мумкин. Сўнгги йиллардаги воқеалар шундан гувоҳлик берадики, уларни иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, экологик, демографик, маънавий, мафкуравий, ҳарбий, табиий-иқлимий таҳдидларга ажратиб, таҳлил этиш мумкин. Ер юзининг турли минтақаларида содир бўлаётган, бутун инсониятга хавф солиб турган турли нохуш ҳодисаларни таҳлил қилган сари, уларнинг барчасида инсон омили бош сабабчи экани ойдинлашади. XXI аср бошидаги тарихий тажриба шундан далолат берадики, муайян давлат ва миллат хавфсизлиги, барқарорлиги, тараққиёти ҳамда истиқболи кўп жиҳатдан мазкур миллатга хавф солаётган хавф-хатар ва таҳдидларни англаб етиш салоҳияти ва қобилияти даражасига боғлиқдир. Таҳдидга нисбатан бефарқлик, лоқайдлик оқибатида таназзулга учраган давлатлар ҳам бўлган. Аксинча, боқийликка дахлдор миллатлар ҳам борки, улар муваффақиятининг асосий омили бўлғуси таҳдидни олдиндан сезиб, унга ўз вақтида жавоб қайтаргани билан белгиланади. Таҳдидли ижтимоий-сиёсий вазиятни вужудга келтирадиган турли хавф-хатарлар ҳамда уларни бартараф этиш муаммоси буюк аждодларимизнинг сиёсат илмига доир фикр ва хулосаларида ўз аксини топган. Таҳдидни юзага келтирадиган манбаларни илдиз отмасдан бартараф қилиш, унга нисбатан доимо огоҳ, ҳушёр бўлиш, ғофилликка йўл қўймаслик ҳақидаги фикрлар аллома аждодларимизнинг сиёсий тафаккуридан кенг ўрин олган муҳим жиҳатлардир. Бу борада мутафаккир Абу Наср Форобийнинг «Давлатни ақл-идрок билан бошқариш – халқ бошига тушган хавф-хатарни камайтириш ва бартараф этишдан иборатдир», деган ҳикматли фикрларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз (Форобий А.Н. Фозил одамлар шаҳри. Т., 1993.).
Буюк аждодларимиз наздида, юртга бўладиган ички ва ташқи хавф-хатарларга нисбатан огоҳ бўлиш муҳим тамойил даражасига кўтарилган ҳамда уларнинг олдини олишнинг асосий шартларидан бири бўлган. Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарида таъкидланганидек, «Беклик муқаддаслик ва покликни талаб этади. Ҳушёрлик, сергаклик у қўйган талаблар қаторининг бошида туради. Бек соғ, ҳушёр, сергак бўлиши лозим. Улар ғофил бўлса, бало ёндашади. Қайси бек ҳушёр бўлса, элини мустаҳкамлайди, ёв бўйнини янчиб, унинг устига балолар ёғдиради. Ёв бўйнини янчиб ташлашни истаган киши тунда ҳам, кундузи ҳам қулоғини соғ-ҳушёр тутиши лозим. Ҳушёрлик туфайлигина ёвни енгиш мумкин, ғофиллик беклик боғини бузади» (Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. Т., Фан, 1971.). Жалолиддин Давоний эса, юрт хавфсизлигини асрашни давлат сиёсатининг бош йўналишига айлантириш ғоясини илгари суради. Улуғ ўтмишдошларимиз мамлакатга бўладиган турли хавф-хатарларнинг ижтимоий ҳодиса эканлигидан келиб чиқиб, салтанат бошлиқларини давлатнинг хавф-хатарга доимо жавоб беришга тайёрлигини уни идора этишдаги мукаммаллик белгиси деб ҳисоблаб, таҳдидга нисбатан, давлат бошқаруви тизимида ялпи бохабарлик ҳолатини қарор топтириш масаласига катта эътибор берган (Ўрта Осиё мутафаккирлари, алломалари. Т., Фан, 2001.). Жумладан, Амир Темур ўз салтанатини идора этишда барча воқеа-ҳодисалар, ижтимоий-сиёсий жараёнлардан етарли даражада бохабар бўлиб туриш масаласига алоҳида эътибор қаратган. Реал хавф-хатарларни олдиндан кўра билиш, унинг хавфлилик даражасини аниқлаш мақсадида Соҳибқирон мунтазам, узлуксиз ишлайдиган, ўз даври даражасидаги ахборот тизимини шакллантиришни бош вазифа қилиб қўйган.
«Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. Ҳар бир мамлакат аҳволи, сипоҳу раиятнинг кайфиятини, туриш-турмушини, қилмиш-қидирмишларини, булар ўрталаридаги алоқаларини ёзиб менга билдириб туриш учун диёнатли, тўғри қадамли кишилардан воқеанавислар белгиладим», дейилади «Темур тузуклари»да (Темур тузуклари. Т., 1996.). Амир Темур мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам юз бераётган каттаю кичик воқеа-ҳодисалар ҳақида хабар беришларини талаб қилган ва буни давлат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим чораси деб ҳисоблаган ҳамда салтанат барқарорлигига қаратилган чора-тадбирларни кўришда маблағни аямасликка даъват қилган. Буюк аждодларимиз жамиятга нисбатан давр ўртага қўйган талаблар моҳиятини англаб етишга интилиб келган. Бунда таҳдидли вазиятнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган ички омиллар таҳлили, чиқарилган хулосалар уларнинг фаолиятида алоҳида ўрин эгаллайди. Жумладан, давлат сиёсатидаги соғлом фикрлилик, унинг давр муддаоси билан ҳамнафас бўлишига доир масалага ҳам эътибор берилган. Бунда салтанат раҳбари томонидан ўз зиммасига юкланган бурч ва масъулиятни чуқур англаш, раият тинчлиги, омонлигини сақлаш учун мураккаб жараёнлар тизгинини қўлдан бермасликка интилиш, давлат раҳбарининг бутун фикру зикри жамиятда тинчлик ва осойишталикни сақлашга хизмат қиладиган воситаларни излаб топишга қаратилмоғи керак, деган хулосага келинган. Маълумки, жаҳонда вужудга келган мураккаб вазият туфайли ҳозирги даврнинг маънавий-мафкуравий таҳдидлари тузилиши янада кенгайиб кетди. Замонавий мафкуравий таҳдид омили сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва маънавий соҳаларни, яъни кишилик жамияти ҳамда ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган. Айни пайтда маънавий-мафкуравий таҳдид орқали кўзланган мақсадларга эришишда маънавият омилидан асосий механизм сифатида фойдаланилмоқда. Мазкур ҳолат маънавий таҳдидларга қарши кураш самарадорлигини ошириш учун кўплаб назарий муаммоларни ҳал қилишни ҳам ниҳоятда долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Маънавий таҳдид ўз моҳиятидан келиб чиқиб, энг аввало, инсон онги, тафаккури ва хулқ-атворига хавф-хатар солмоқда. Инсон онги ва қалбини вайронкор ва бузғунчи ғоялар билан издан чиқаришга ҳаракат қилиш унинг энг асосий мазмун-моҳиятини белгилайди.
Мафкуравий таҳдид эса муайян жамият аъзоларини ягона мақсад ва муддаолардан чалғитиб, миллий менталитетга мос келмайдиган бегона ғоя, фикр, мақсад ва қарашларни четдан туриб экспорт қилиш жараёнида ўзини янада аниқроқ намоён қилади. Мафкуравий таҳдиднинг ўта хавфли жиҳати шундан иборатки, у биринчи навбатда, жамиятнинг маънавий соҳасини барбод қилишга йўналтирилган. Чунки айнан маънавий соҳа ҳар қандай жамиятнинг мавжудлиги, яшовчанлигини таъминлайдиган асосий ўзак ҳисобланади. Бугун маънавий-мафкуравий таҳдидларнинг турли хил усул ва воситалари ишлаб чиқилмоқда. Киши хаёлига келмайдиган оддий гугурт қутисидан тортиб, устимиздаги кийимлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кино фильмларнинг ҳар бирида муайян тарзда катта ёки кичик бўлса-да, маънавий-мафкуравий таҳдид мавжуд. Бунинг хатарли томони шундаки, маънавий-мафкуравий таҳдид тарғиботчилари ўз мақсадлари йўлида жуда катта миқдорда маблағ сарфлашмоқда. Масалан, бугун АҚШда таълим соҳасига нисбатан рекламага 1,5 марта кўп маблағ сарфланмоқда. Маълумки, ҳар қандай миллатнинг, жамиятнинг инқирозга юз тутишига, биринчи навбатда, маънавият омилининг сусайиши сабаб бўлади. Ҳозирги вақтда турли тоифадаги душманларимизнинг маънавиятимизга нисбатан хуружи қуйидаги кўринишларда юз бермоқда: экстремистик руҳдаги диний ғояларни тиқиштиришга интилиш; миллий тараққиёт моделига аҳоли ўртасида ишончсизлик уйғотиш; демократия қадриятлари ва демократик тараққиёт имкониятларига нисбатан шубҳа билан қараш ҳолатини вужудга келтириш; одамлар онгини эзгу ғоялардан чалғитиш; Ғарбга хос бўлган дунёқараш ва хулқ-атвор нормаларини тиқиштиришга ҳаракат қилиш; жамоапарварлик, ижтимоий ҳамкорлик руҳини инкор этиб, индивидуализм ғояларини сунъий равишда тиқиштириш; хаёлий фаровон турмуш тарзини ваъда қилиш; жамиятни фикрсизликка ундаш; жамият аъзолари, айниқса, ёшлар тафаккурида миллий қадриятларга содиқлик туй ғуларини заифлаштириш, халқимиз урф-одатлари, миллий менталитетига бегона одатларни киритишга интилиш. Ғаразли мақсадларни кўзловчи сиёсий кучлар мафкуравий хуружларни амалга оширишда энг замонавий ахборот тармоқлари, санъат, адабиёт, реклама, ОАВдан иборат яхлит бир тизимдан фойдаланмоқ да. Шу боис жамиятимизда маънавий хавфсизликни таъминлаш масаласига кенг қамровли, сифат жиҳатидан бутунлай янги асосларда ёндашиш давримизнинг энг асосий муддаосини ташкил этади. Чунки ўз маънавий хавфсизлигини таъминлай олган жамиятнинггина умри боқий бўлади. Хавфсизликни таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Маънавий хавфсизликни таъминлашда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ: миллий маънавий қадриятларни асраб-авайлаш; ёшларни миллий руҳда тарбиялаш; хорижий санъат намуналарини мунтазам эксперт қилиб бориш; маънавий дахлсизлик масаласини қонунлаштириб қўйиш; инсон иродасини чиниқтириб бориш; тарғибот ишларини замонавийлаштириб бориш. Зеро, «маънавий хавфсизлик» тушунчаси жамият аъзоларининг миллий, инсоний ва шахсий туйғулари, қарашлари, турмуш-тарзи, қадриятлари ҳамда урф-одатларини дахлсиз сақлашни англатади. Бугунги давр воқелиги ҳар бир масалада янгича тамойиллар асосида ҳам ёндашишни тақозо этмоқда. Муайян тушунча, ғоя ёки тамойилларни англаб олишишнинг бир қисми, холос. Шу маънода, маънавий таҳдидларга қарши курашда амалий ишларга эътибор бериш асосий масаладир. Бунинг учун жамият аъзоларида маънавий иммунитетни ҳосил қилиш керак. Ўз тақдиримизни ўзимиз белгилашимиз, истиқлол берган эрк ва озодликни бугунги мураккаб ва баъзан шафқатсиз дунёда бўлаётган турли хавф-хатарлардан сақлаш ҳар биримизга бевосита боғлиқ. Агар бу фикрни таҳлил қиладиган бўлсак, биринчидан, биз яшаб турган дунё мустақиллигимиз ва тараққиётимиз учун турли хил таҳликаларга тўлиб-тошганлигини англаб етиш қийин эмас. Иккинчидан, кўп жиҳатдан бизнинг хоҳиш-иродамизга бўйсунмайдиган ижтимоий, умумжаҳон ривожланиш жараёнлари мамлакатимиз фуқаролари олдига ғоят масъулиятли талаблар қўяётгани боис, турли таҳдидларнинг олдини олиш ва барқарорликка эришиш йўлидаги чора-тадбирларни амалга ошириш ҳар биримизнинг маънавий оламимизга боғлиқ экани тўғрисида аниқроқ тасаввурга эга бўламиз. Демак, халқаро ахборотлашув мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни тезлаштириш билан бир қаторда, афсуски, миллий, минтақавий ва глобал хавфсизликка нисбатан янги таҳдидларни вужудга келтирмоқда. Мазкур таҳдидлар олимларнинг Халқаро Федерацияси томонидан XXI асрдаги инсониятга нисбатан бўлган энг етакчи хавф-хатар омили деб эътироф қилиниши ҳам бежиз эмас. Хулоса шундан иборатки, халқаро хавфсизлик ҳам, алоҳида олинган мамлакатларнинг тинчлиги ҳам таҳдидбардош жамият яратишга кўп жиҳатдан боғлиқ. Жамиятнинг ахборот хавфсизлиги, ўз навбатида, тўғридан-тўғри турли таҳдидларнинг олдини олиш, уларга қарши иммунитет ҳосил қилишни англатади. Мустақилликни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни асрашга алоҳида эътибор бериш ҳар биримиз учун долзарб масала эканини англаб олиш лозим.
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ