Тажриба. Тажрибасизлик


Сақлаш
16:10 / 23.10.2023 0 476

Тажриба – 1) синов, эксперимент; 2) малака, маҳорат, бирор хислатни, иш-ҳаракатни синаб кўриш ёки олинган натижа, хулосани ифодаловчи тушунча.

 

Муайян мақсадда амалга ошириладиган ёки оширилган, билиш, аниқлаш ва синаш кабиларга асосланган иш, фаолият. Тажриба кўриш ёки орттириш деганда, амалий ишда, ҳаётда билим, малака, уқув орттириш, ўрганиш, билиш тушунилади. Шунингдек, тажриба объектив дунёни, воқеликни амалий жиҳатдан ҳиссий эмпирик билиш жараёни; объектив дунё ва ижтимоий амалиёт қонунларининг киши онгидаги инъикоси ҳисобланади. Тажриба бир йўналишда дастлабки тарздаги иш, ҳаракат ва унинг маҳсули сифатида ҳам қадрланади. Тажриба инсон манфаати ва мақсадини белгилашда муҳим роль ўйнайдиган маънавий омиллардан ҳисобланади. Инсон тажрибадан, аввало, маънавий тушунча ҳосил қилади ва шундай тушунчалар воситасида унинг дунёқараши шаклланади. Ўз навбатида, дунёқараш инсон маънавиятининг сифатини белгилаб беради. Шу жиҳатдан олиб қараганда, тафаккур тарзи, иш-фаолият, хатти-ҳаракат, воқеа-ҳодиса ва бошқа нарсаларга асосланса-да, инсон маънавиятини шакллантириш асосларидан бири бўлиб қолади.

 

Тажрибасизлик – тажрибага эга эмаслик, тажриба кўрмаганлик, ғўрлик, хомликни англатувчи тушунча. Кишини доимий равишда тарбиялаш орқали тажрибасизлик қусуридан халос этиш, салоҳиятини кучайтириш мумкин. Салоҳият эса инсон ўзини муайян тарзда унга келадиган илҳомни қабул қилишга тайёрлангандан сўнг пайдо бўладиган сифатдир. Салоҳият сўзи тажрибасизлик сўзининг антоними бўлиб, киши ёки жамиятнинг ички имкониятлари, ҳали тўла намоён бўлмаган куч-қуввати маъносида ҳам ишлатилади. Мазкур сўз асосан ёшликда қилинган хато, адашиш, тўғри йўл топа олмаслик маъноларини англатади. Халқимизда «Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар» мақоли бежиз келтирилмайди. Одатда, ҳар бир киши, яъни ёшлар бирор касб ёки ҳунар эгаси бўлиши учун албатта тажрибали инсонларнинг маслаҳатларига, йўл-йўриқларига муҳтож бўлади. Навоий «Ҳайратул-аброр» достонида худонинг умр кунларини белгилаб қўйгани, унинг ҳар бир фурсати бир ишга мўлжалланганини қуйидагича тасвирлайди: «Ўн ёшгача одам оёғи бойлоқ, ғафлатда бўлади; йигирмагача умр билимсизлик, мастлик билан ўтади. Ўттиз билан қирқнинг ораси хурсандчилик давридир. Элликка кирганда киши тараққий топмаса, олтмишга етганда унинг иши таназзулдан иборат. Етмишгача киши оёқ устида тура билиши керак. Саксонда унинг ўлтириши фарздир. Тўқсонга киргандан кейин йиқилиши, юзга тўлгандан сўнг жонни тарк этиши керак. Кишининг мақсади табиий яшаш бўлса, истак билдириб, ҳамма ёққа бориши, кўриши лозим». Демак, инсон ўзига берилган ҳар бир фурсатдан унумли ва ўринли фойдаланиши лозим. Яъни инсонда ёшлигидан бирор бир касб эгаси бўлиш ёки илм олиш истаги шаклланиб боради. Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонидаги «Ҳунарни асрабон неткумдир ахир, олиб туфроққами кетгумдир охир» мисраларидан аён бўладики, инсон эгаллаган ҳунари, билими ва тажрибасини ўзидан кейинги авлодга ўргатиб кетиши ҳам қарз, ҳам фарздир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 148
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 127
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 163
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 141
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 125
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5306
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4897
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4329
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4135
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3558
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3141
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//