Бахтсизлик энг яхши мураббий – ҳаёт ва ижод ҳақида Оноре де Балзак ҳикматлари


Сақлаш
17:09 / 18.09.2023 0 606

Миннатдорлик – бу қарз, турган гапки, уни болалар мерос сифатида ота-оналаридан асло бажонидил қабул қилиб олмайдилар.

 

***

... сиз каминда ёнаётган ўтинга қараб, оловда аёлнинг чеҳрасини кўрасиз, мен эса кўмирни. Сиз ҳамма нарсага ишонасиз, мен бўлсам ҳеч нарсага ишонмайман.

 

***

Кимда-ким чор-ночор замонасозлик қилган бўлса, унга сизнинг ҳар қандай одоб-ахлоқ қонун-қоидаларингиз ва ишонч-эътиқодингиз уч пул.

 

***

Хулқ-атвор хусусига келсак, одам ҳамма ерда бир хил: ҳамма ерда камбағаллар билан бойлар ит-мушук.

 

***

Фақат ақлсизлару касал одамларгина сурункасига бахтини синаб, бир неча тийин ютиш илинжида қарта устида беҳуда вақтини ўтказиши мумкин.

 

***

Ҳаёт – мураккаб, оғир ҳунар, унга ўрганиш учун тиришиш керак. Ҳаётни билган одам, унинг оғусини тотиганида юрагининг пай толаси чиниқади, пишиқ бўлади, бу унга ўз таъсирчанлигини идора қилишга имкон беради.

 

***

Ўлим тўшагида жон талашиб ётган аламдийдани ўраб олган меросхўрларнинг қалбига назар ташлашнинг иложи бўлганида биз даҳшатли манзарани кўрган бўлардик.

 

***

Бахтсизлик ​​– энг яхши мураббий.

 

***

Муҳтожлик меҳнатни вужудга келтиради, меҳнат билимни яратади, билимдан эса бойлик юзага келади.

 

***

«Мен бўлғуси даҳоман» деб подадан олдин чанг кўтарган мақтанчоқлар аҳмоқлар кўзидагина оқил бўлиб кўринадилар, холос.

 

***

Ишингиз бароридан кела бошлагач, журъатсизлик ҳам йўқолади, тортинчоқлик, уятчанлик эса, эҳтимол, журъатсизликнинг бир туридир.

 

***

Буюк шоир бўлмоқ учун гапни чаппа тузиш ва зўр қофия топишнинг ўзи кифоя эмас!

 

***

Санъатнинг вазифаси табиатдан нусха кўчириш эмас, балки уни ифодалай билиш.

 

***

Таассурот, таассурот дейсан! Уқиб ол, таассурот бу – ҳаётнинг ўзи эмас, ундаги бир тасодиф холос!

 

***

Гўзаллик сипо ва қайсар хилқат – осонгина таслим бўлмайди, уни бўйсундириш учун қулай фурсатни кутиш, изма-из таъқиб этиш ва ғафлатда қолдириш даркор.

 

***

О, табиат, табиат! Сенинг лип этиб кўриниб, сўнг ғойиб бўлувчи этагингдан тутиш бирор марта бирон кишига насиб этганмикан?

 

***

Мусаввир қўлида мўйқалам билангина хаёлга берилиши керак.

 

***

Гўзаллик ва аёл фақат севгилиси олдида яланғоч ҳолда намоён бўла олади.

 

***

Муҳаббат – сир, у қалбнинг туб-тубидагина яшай олади, эркак ҳатто дўстига ҳам мана, мен севган аёл – шу, дея сирни очса, шу оннинг ўзидаёқ муҳаббат ўлади, йўқ бўлади.

 

***

Муҳаббат гуллари фоний, санъат гуллари эса абадийдир.

 

***

Ахир тасвирий санъат ҳам табиатнинг ўзидек кўпгина унсурлардан ташкил топган: расм – ўзак, колорит эса – ҳаёт, лекин ўзаксиз ҳаёт ҳаётсиз ўзакка қараганда нотугалдир.

 

***

Муҳтожликда кишига турфа тушлар бахш этувчи уйқу ҳамдард бўлади.

 

***

Бу ерда бировнинг шафқатига сазовор бўлиш учун ўтакетган бахтсиз, бировнинг меҳрини қозониш учун эса жуда заиф, бировнинг кўнглини эритиш учун жуда ғариб киши бўлиш керак.

 

Шоҳрух УСМОНОВ тайёрлади

 

Oyina.uz'ni Telegramda kuzating



Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 67
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 63
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 238
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6114
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4921
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4562
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3990
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//