Биласизми?
Яқинда ижтимоий тармоқларда Ҳиндистон пляжларидан биридаги темир тўрдан яратилган оғзи очиқ балиқ сурати тарқаганди. Унга “Ушбу балиқ пластмасса билан озиқланади” деган тахта осиб қўйилган. Шарҳда эса кечга томон ушбу балиқнинг ичи пластмасса билан тўлдирилди, ҳавза ва унинг атрофи эса тоза сақланди, дейилганди. Жанк арт ёки треш артда асосий фойдаланиладиган материал – чиқинди. Жанк ҳам, треш ҳам инглиз тилидан таржима қилганда “чиқинди” маъносини англатади. Бунда муаллифлар сайёрани борган сари эгаллаётган улкан ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқади, одамнинг йиллар давомида табиатга чиқинди орқали қилган зарари сўзланади. Oyina.uz экологик огоҳликка бағишланган шундай асарларни бир саҳифага йиғиб, эътиборингизга ҳавола этади.
Бельгиянинг Брюгге шаҳридаги каналлардан бирида қад ростлаган кит ҳайкали Тинч ва Атлантика океанларидан олинган пластик чиқиндилардан ясалган. Узунлиги 11,4 метрни, оғирлиги эса 4,5 тоннани ташкил қилган ҳайкал одамзод томонидан океанларга ташланаётган чиқинди уммонлар табиатига катта хавф туғдираётганини англатиш учун барпо этилди.
Португалиялик Артур Бордало II стрит арт ва треш артни бирлаштириб микс услуб яратган ёш рассом сифатида тан олинади. Унинг бинолар деворида чиқиндилардан яратган асарлари қирилиш арафасидаги ҳайвонлар тасвирланади.
Норвегиянинг Осло шаҳрида пайдо бўлган пластмасса маҳлуқ Пиппип Фёрнер исмли мусаввира томонидан яратилди. Умуман олганда, Норвегияда ишлатилган пластмассанинг 97% қайта ишлаш жараёнидан ўтказилади. Унда мамлакатнинг оддий фуқаросидан тортиб катта амалдорларигача экологик муаммоларни ҳал қилишга жиддий қарайди.
Тел-Авив яқинидаги боғда қад ростлаган чиқинди одамлар компютер қисмлари, темир банкалар, шиша идишлардан яратилган бўлиб, уларнинг муаллифи – Ха Шулт. Рассом ижодининг асосий мавзуси эса экологик муаммолар.
Канадалик рассом Тесс Феликс яратган ушбу портретларда дунё океанидаги муаммоларни ҳал қилишда жон куйдираётган реал шахслар тасвирланади.
Британиялик рассомлар Тим Нимбл ва Сю Вебстерлар эса нурли проекция ва инсталляциялари билан машҳур. Маиший буюмлар ва чиқиндига туширилган нур уларнинг асарларига маъно беради ва кўз олдингизда аллақандай сюжетлар, аёл ва эркак ёки шаҳар қиёфаси пайдо бўлади.
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ