Икки ярим миллион доллардан воз кечган рассом – санъат тарихидаги қизиқарли воқеалар


Сақлаш
23:08 / 22.08.2023 0 590

 

Икки ярим миллион доллардан воз кечган рассом

 

Полшалик рассом Марк Ротко абстракт экспрессионизм йўналишини пухта эгаллагани ва суратларининг ноодатийлиги билан шуҳрат қозонганди. Аммо у 30 йиллик ҳаёти давомида ҳамиша қашшоқликдан азият чеккан, кўплаб молиявий муаммоларга дуч келган. Бир куни Манхеттенда жойлашган “Four seasons" номли ҳашаматли ресторан эгалари Роткога расм чизиб беришни, бунинг учун 35 минг доллар (бугунги кунда 2,5 миллион доллар) тўлашга тайёр эканлигини билдиради.

Ротко “у ерга келган бойваччалар санъатини тушунмайди”, дея таклифни рад этади. аммо кейинги 10 йил давомида рассом мунтазам қашшоқлик туфайли кўп маротаба ўз жонига қасд қилишга уринади.

 

 

Пикассонинг нафрати

 

Замонавий тасвирий санъатнинг кўзга кўринган вакили Пикассонинг “Герника” асарини ҳамма ҳам тушуна олмайди. Кимлардир “Бу ерда ажабланарли нима бор, буни мен ҳам чиза оламан”, дейиши мумкин. Аммо унинг ўз тарихи бор.

 

 

Пикассо ўша куни Франциядаги эски уйлардан биридаги устахонасида ишлаётганди. Таъкидлаш жоизки, рассом суратларидан ххавотирланганларнинг босимига кўп бора дуч келган. Улар рассомнинг устахонасига мунтазам равишда келиб, ҳамма нарсани кўздан кечиришган. Ташрифлардан бирида немис офицерларидан бири устахонада айлана бошлайди. Шу пайт у стол устидаги суратлардан бирига кўзи тушади. У расмни тушунолмайди ва Пикассога юзланиб:

– Бу расмни сиз чизганмисиз? – дея сўрайди.

Пикассо:

– Йўқ, сиз чизгансиз! – дея жавоб қайтаради.

Ўша суратда кичик шаҳарга бир кечада 6000 та бомба ташлангани тасвирланганди.  "Герника"да ўшанда ҳеч қандай хавф-хатар бўлмаган. У эрда камбағал деҳқонлар яшаган холос. Немислар эса шаҳарни таг-туги билан йўқ қилиб юборишганди.

 

Пикассо туҳфасини шаробга алмаштирган рассом

 

Фикрет Муалла Туркиянинг энг буюк рассомларидан бири бўлган. Жуда оғир ҳаёт кечирган Муалла нотинч ҳаётдан қутулиш илинжида ўзини расм чизишга бағишлайди. У мактабда испан гриппига йўлиқади. Ундан касалликни юқтириб олган онаси эса кўп вақт ўтмай вафот этади. Натижада Муалла умрининг охиригача ўзини онасининг ўлимида айбдор деб ҳисоблаган. Камига онаси вафот этгач, отаси ёш жувонга уйланади. Шундай қилиб, рассомда руҳий муаммолар пайдо бўлган.

 

 

Франциядаги катта кўргазмада барча асарлари сотилган Муалла машҳур рассом Пикассонинг эътиборига тушади. Расмлардан ҳайратга тушган ижодкор унинг суратларидан бирини сотиб олади ва ўз асарини ҳам Муаллага туҳфа қилади. Афсуски, Муалла кейинчалик совға қилинган ушбу суратни бир шиша шаробга алмаштириб юборади.

 

Нотўғри тушунилган озодлик

 

Машҳур рассом Эжен Делакруа француз инқилобини одамларнинг кўчада эркин юришига таҳдид, деб ҳисоблаган. “Уч мушкетёр” асарининг муаллифи, ёзувчи Алкесандир Дюма бир куни уни кўчада учратиб қолади ва у ҳақида “бироз уятчан экан” деган тўхтамга келади. Хўш, унда қандай қилиб ҳеч нарсага аралашмаган одам инқилоб рамзига айланган машҳур сурат муаллифига айланган?

 

 

Гап шундаки, Делакруа ҳамиша инқилобни танқид қилувчи асар яратиш ҳақида ўйлаган. Мақсад инқилобчиларни юксалтириш эмас, аксинча, қиролликни сақлаб қолиш эди. Агар у чизган ўша машҳур суратга диққат билан қарасак, рассом инқилобни улуғламагани, ҳатто инқилобчилар яхши одам эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилганини илғаймиз. Суратда одамлар ўлдирилган аскарлардан ўғирланган кийимларни кийиб, ҳар тарафга югуришаётгани тасвирланган. Табиийки, расм цензурага учрайди. Инқилобдан кейин бошқарувни қўлига олган маъмурлар “Бу инқилоб қуйи табақа туфайли амалга оширилганини кўрсатади”, дея асарни эълон қилишга йўл қўйишмаган. Аммо вақт ҳамма нарсага ҳоким.

 

Биринчи ринопластика

 

Микеланжело ҳар доим ҳайкалтарошликда ҳам тасвирий санъатдаги маҳоратини кўрсатишга уринган. Ҳолбуки, унинг Сикстин капелласи деворларига чизган ажойиб суратлари ясаган ҳайкалларини доғда қолдиради.

Довуд ҳайкали унинг энг мукаммал асарларидан бири. Довуд аслида диний шахс эмас. У Исроил заминида биринчи империя барпо этган империалист эди. Ишониш қийин бўлсада, Микеланжело бу ҳайкални тепадан пастга – сочидан бошлаб ясаган. Бир куни буюртмачи жараённи кузатиш учун келади ва:

– Сизнингча, унинг бурни шунчалик каттами? Менимча, бироз кичрайтирган маъқул – дейди.

 

 

Микеланжело қанчалик тушунтиришга уринмасин, буюртмачи унинг айтганларини эшитмайди. Шунда рассом полдан билдирмайгина мармар чангини олади ва зинадан кўтарилиб, ҳайкалнинг бурни ёнига чиқади. Худди бурунни тузатаётгандек ҳаракатлар қилади, сўнг қўлидаги чангни аста ерга тўкади. Охирида эса қолган чангни буюртмачининг юзига пуфлаб “Энди, яхшими? дея сўрайди.

Ҳалиги киши бундан мамнун бўлади ва табассум билан “Ажойиб” дея жавоб беради. Аммо Микеланжело ҳайкалнинг бурнига ҳеч қандай ўзгартириш киритмаганди.

 

Тўпловчи ва таржимон:

Раҳмат БОБОЖОН

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 36
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2895
Туғилган кун

//