Биласизми?
Жамият албатта, қонун-қоидалар асосида яшайди. Улар ичида ғаройиб ва антиқалари ҳам йўқ эмас. Қуйида ана шундай кутилмаган тақиқлар билан танишасиз.
Ота-она учун энг муҳим вазифа бу - фарзандига чиройли исм қўйишдир. Баъзи мамлакатлар бу борада қонунлар ҳам чиқарган. 2011 йил Янги Зелландияда қўйиш мумкин бўлмаган 102 та исм рўйҳати эълон қилинди. Масалан, Луцифер, Мессия, Гитлер, шунингдек битта ҳарф ва цифрли номлар. Италияда бўлса, 2008 йилдан бери ўғил болаларни Венерди (Жумавой) деб номлаш мумкинмас. Сабато (Шанбавой) ва Доменика (Якшанбавой)ларга эса рухсат. Хитойда исм ҳарфларига чет эл символлари аралаштирилмаслиги шарт.
2009 йилдан Англиянинг Уоррингтон номли кўча вокзалида ўпич олиш тақиқланган. Темирйўлчиларнинг фикрича, йўловчи ва кутиб олувчиларнинг ўзаро ўпишиб кўришиши атрофдагиларга ҳалақит беради, тиқилинчлар юзага келишига сабаб бўлади. Ўпич учун ҳудди чекиш сингари алоҳида зоналар ташкил этилган. Франция вокзалларида ҳам юз йилдан бери ушбу қонун ижрода. Дубайда эса жамоат жойларида ўпиш умуман мумкин эмас. Қонунга риоя этмаганлар эса жарима тўлайди ёки турмага маҳкум этилади. Малайзияга ушбу жарима миқдори 75 долларга тенг, Индонезияда бўлса, нақ 10 йил қамоқда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас.
Асримизнинг глобал муаммоларидан бири саналмиш семириб кетиш дардидан 10% эркаклар ва 15% аёллар аёллар азият чекмоқда. Кунчиқар мамлакат Япония ҳам бундан ташвишда кўринади. 2008 йилда давлат ҳамма компанияларга 40 ёшдан 74 ёшгача бўлган ҳодимларининг оғирлигини ҳар йили ўлчаб туришга буйруқ берган. Бел ўлчовининг энг юқори кўрсатгичи эркакларга 85 см, аёлларга эса 90 см. этиб белгиланган. Ким меъёрдан ошиб кетса, озиш учун талаб қўйилади. Агар ҳодим буни ўзи эплолмаса, махсус озиш курсларига юборилади.
Одамга ўлимни ҳам тақиқлаб бўлармикин, ахир бу бизнинг қўлимизда эмас-ку? Шундай бўлсада, Норвегия ушбу қонунни чиқарди. Чунки Лонгйир шаҳрида марҳумларни кўмишмайди. Жуда нобоп ҳисобланган ерга кўмилган тана оқ айиқларни ўзига жалб этади... Оқибатда касаллик тарқалгани учун давлат ушбу шаҳарда ўлиб, дафн этилишни чеклаб қўйди.
Болажонларнинг севимли ўйини қорбўрон 2013 йилдан бошлаб Белгия аҳли учун маън этилди. Балки бунга ўйинқароқ ёшларнинг беаёв қор отарлари сабабдир. Чиндан ҳам баъзида қор тўпидан шикастланиб касалхонага тушиб қолганлар ҳам топилади. Айниқса, ичида тош билан қор отиш жаримага тортилади.
Грециянинг айрим тарихий масканларида баланд пошнали оёқ кийимда юриш мумкин эмас. Бу ҳақда 2009 йилда Грек тарихий ва анъанавий мероси бўлими раҳбари Элен Корка қарор қилган: “Аёл меҳмонлар тарихий масканларга зарар етказадиган оёқ кийим кийишлари мумкин эмас. Бўлмаса қадимий йўлларга зарар етади, одамлар буни тушуниши керак”. Ингичка ва баланд пошна йўлларда ғоваклар ҳосил қилиши мумкин, шунинг учун бу тақиқ жорий қилинган.
Италиянинг Турин шаҳридаги фуқаролар кучугини кунига уч маҳал сайр қилишга олиб чиқишлари шарт. Бу қонун 2006 йилда жорий қилинган. Таъкидланишича, бу қонун жониворларга бўлган шафқатсизликни олдини олади. Агар сайрга олиб чиқилмаса, ит эгасига 600 доллар жарима ёзилади.
Германияда ҳайдовчидан автобусда жиддий сабабсиз тўхтатишини сўраш мумкин эмас. Ҳайдовчи фақат бекатда тўхташи керак. Агар уни чалғитиб бирор ерда тўхтаб ўтишини сўрасангиз ва бунга ўта муҳим сабаб келтирилмаса, сиз жаримага тортиласиз.
Жанубий Австралияда агар никоҳ тўйи, дафн маросими ёки муҳим диний тадбирга ҳалақит берсангиз, сизга 10 минг доллар жарима ёки 2 йиллик қамоқ жазоси тайинланади. Бу қонун 1953 йилдан бери амалда.
Боливиянинг Ла-Пасе шаҳрида турмушга чиққан аёллар ресторанда фақат бир бокал вино ичишлари мумкин. Уларнинг маст бўлишлари тақиқланади. Бундан ташқари, эркаклар хотинларининг яширинча бирор барда ичаётганини кўрса, у билан ажрашишга ҳақли.
Испаниянинг айрим пляжларида қумдан катта қаср ва ҳайкаллар ясаш мумкин эмас. Албатта, кўплаб дам олувчилар болалар билан бирга қумдан қасрлар қуришни хуш кўради. Аммо айрим рассомлар туристларга шу каби қасрлар ясаб бериб, хизмат ҳақи олиш ҳолатлари кўпайиб кетди. Шунга ушбу қонун жорий қилинди.
Балтиморда фол очиш қатъий тақиқланади. Кимнингдир келажагини башорат қилиш, қарта орқали фолбинлик қилиш ёки бошқа кўринишларда фол очиш ҳолатлари кузатилса, 500 доллар жаримага тортилиш ёки 1 йил қамоқ жазосига хукм қилиниш мумкин.
Шри Ланкадаги будда ҳайкали билан селфи қилиш маън этилади. Айтилишича, ҳайкалга тескари ўгирилган ҳолда расмга тушиш унга ҳурматсизликни ифойдалайди. Туристлар ҳам бу қоидага бўйсунишади.
Венециядаги Авлиё Марк майдонида қушларга дон бериш мумкин эмас. Узоқ йиллар давомида бу ерда саёҳатчилар ва савдогарларни кабутарларга дон сочаётганини кўриш мумкин эди. Натижада қушлар сони кўпайиб кетди, улар қадимий биноларга зарар етказа бошлади. Шунинг учун 2008 йилда ушбу қонун чиқарилди.
Нодира Иброҳимова таржимаси
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ