Зўрлик


Сақлаш
15:06 / 14.06.2023 0 589

Зўрлик – инсоннинг юксак маънавият тамойилларига зид фаолият шакли; давлат ва жамиятни итоатда сақлаб туриш ёки куч билан ўзгартириш ҳаракатини изоҳлайдиган ҳодиса. Ижтимоий фанлар тарихида кўплаб зўрлик назариялари яратилган. Уларда одамлар орасида ва ҳаётда учраб турадиган оддий зўрлик кўринишидан тортиб, босқинчилик, террор, уруш ва инқилоблар билан боғлиқ тушунча ва тамойилларни қамраб олган қарашлар учрайди. Зўрликнинг келиб чиқиши ва асл табиати ҳақидаги илмий-назарий фикр-мулоҳазалар қадимдан турлича ва улар хилма-хил тарзда талқин этиб келинган. Баъзи бир илоҳиётчилар зўрликни илоҳий куч-қудрат рамзи сифатида таърифлаб, бундай куч одамларнинг иродасини маълум чегаралардан чиқиб кетмаслиги учун хизмат қилади, деб уқтирганлар. ХIX асрга келиб, бу борадаги турли назарияларни яратиш авж олди. Чунки ўша даврда ижтимоий муносабатларнинг муайян зиддиятли ҳолатини бартараф этиш ёки уни ўзгартириш учун кураш мақсадида зўрлик ишлатиш нисбатан кучайиб кетган эди. Зўрлик назариясига кўра, ижтимоий тенгсизлик, айримларнинг бошқаларга зўрлик қилиши натижасида пайдо бўлган. Чунончи, жамиятшунос Дюринг турли синфларнинг пайдо бўлиши жамиятнинг бир қисмини бошқа қисмига зўрлик қилиши билан боғлиқ, деган фикрни олға сурган бўлса, австралиялик социолог Л.Гумпилович зўрликни ғолибларнинг мағлублар устидан ўрнатилган ҳукмронлиги деб ҳисоблайди. Баъзи Ғарб тарихчилари эса кучлироқ қабила бошқа қабилаларни асоратга солишини зўрликнинг пайдо бўлиши учун ҳал қилувчи сабаб деб тушунтирганлар. Тарихда зўрлик назариясини мустамлакачи ва милитаристик давлатлар ўзларининг босқинчилик ва зўравонлик сиёсатларини амалга ошириш мақсадида татбиқ этган. Бугун эса, диний-экстремистик ва террорчи кучлар ўз қабиҳ мақсадларини оқлаб кўрсатиш учун турлича зўрлик назарияларидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//