Бутун мамлакатга битта авиакомпания, тартибсиз кўчалар, миллий мактаб формаси – икки Кореянинг бир-биридан фарқли қиёфалари


Сақлаш
22:06 / 13.06.2023 0 915

Иккинчи жаҳон уруши дунё географик харитасини қайта тузиб чиқди. Айрим мамлакатлар ҳудуди янги чегаралар билан кенгайди, баъзилари аксинча, ўзининг мустақиллигини қўлга киритди. Аммо шундай давлатлар борки, уларнинг пешонасига иккига ажралиб кетиш ёзилди. Хусусан, фуқаролик уруши ичида қолган Кореяга шундай тақдир раво кўрилди: аввал Япония томонидан эгалланган Корейс яриморолининг иккига ажралган аҳолисини бир тарафдан совет, иккинчи томондан АҚШ ҳарбийлари томонидан “қутқарилди” ва алоҳида икки давлатга айланди. Бири Корея халқ демократик республикаси (уни Шимолий Корея сифатида таниймиз), бошқаси Корея республикаси (яъни, биз билган Жанубий Корея). Орадан деярли саксон йил ўтди, икки мамлакат икки хил тараққиёт йўлини танладилар ва ривожландилар. Энди уларни бир маҳаллар битта давлат бўлганига, бир миллат вакиллари эканлигига ишонишнинг ҳеч иложи йўқ. Қуйидаги суратлар сизга икки мамлакатнинг фарқларини кўришингизга ёрдам беради.

 

Уфқ

 

 

Икки мамлакат пойтахти уфқига назар солинг, уларнинг осмони икки хил кўринади, биринчидан Пхенянда автоулов кам бўлишига қарамай, юқори даражадаги чанг қатлами кўзга ташланади. Бундан ташқари, шаҳар архитектурасига назар солган одам Шимолий Кореяда замонавий бинолар кўп, деган хаёлга боради.

 

Аэропорт ва авиакомпаниялар

 

 

Шимолий Кореяда атиги биттагина, дунёдаги энг ёмон деб тан олинган авиакомпания хизмат кўрсатади. Жанубий Кореяда эса жуда кўплаб авиаташувчилар фаолият юритади, уларнинг асосий қисми бошқа давлатларники. Бундан ташқари, Шимолий Кореяда парвозлар жуда кам амалга оширилади, Жанубийда эса аксинча. Бу унинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни, яна туризмни ривожлантиришга бўлган уринишлари натижасидир.

 

 

Ҳукумат бинолари

 

 

Шимолий Корея коммунистик мамлакат ҳисобланади ва табиийки, бундай давлат пропагандага алоҳида урғу беради. Пропагандада ҳукумат биносининг фасад қисмидан ҳам фойдаланилади ва бу унга алоҳида, уникал кўриниш беради. Жанубий Корея ҳукумат биноси эса бошқа бинолардан кўп ҳам фарқ қилмайди ва замонавий шаҳар архитектурасида умумий ранг ичидан ажралиб турмайди.

 

Тасвирий санъат

 

 

Санъат пропаганданинг асосий қулолига айланганида тахминан Шимолий Корея каби кўриниш олади. Санъат асарлари мониторинг қилиниб, цензурадан ўтказилади. Шунинг учун кўпчилик рассомлар ўз асарларида давлат бошлиқларини тасвирлашга ҳаракат қиладилар.

Аммо Жанубий Корея ижодкорлари тасвирий санъатда кенг қамровни эгаллай олганлар. Уларнинг асарларида муҳаббатдан тортиб ватанпарварликкача бўлган мавзуни учратиш мумкин, муҳими улар ўзларини истаганларидек ифода қилиш имкониятига эгалар.

 

Ҳайкаллар ва монументлар

 

 

Икки мамлакатнинг маданияти ва сиёсати алоҳида-алоҳида эканлигини уларнинг ҳайкалларига қараб англаш мумкин. Масалан, Шимолий Кореяда мамлакат тепасидаги шахс худодек азизланиши сезилиб туради, ҳайкаллар маҳобатли, топ-тоза, чиройли. Жанубий Кореяда эса аксинча, шахсдан кўра халқ босиб ўтган воқеаларга кўпроқ урғу берилади, дард ва алам, ўкинч – фожиа эсдан чиқмаслиги учун  қўйилганлиги ҳис қилинади.

 

Озиқ-овқат дўконлари

 

 

Яна бир фарқ икки мамлакатнинг дўконларида кўзга ташланади. Жанубий Кореяда дўконлар ўзининг тартибли ва улканлиги билан ажралиб туради. Яна кишиларнинг харид қилиш учун қандай либосда чиққанлигига ҳам эътибор қилинг: жанубийлик ота кўчабоп, қанақадир тадбирга кийингандек пўрим, шимолийлик эса уйбоп кийимда.

 

Транспорт – автобуслар

 

 

Шимолий Кореяда, айниқса қишлоқ жойларида қатнов учун ажратилган уловлар юк ташувчи машиналардир, сал эҳтиётсизлик оқибатида юкхонадан учиб тушиши мумкин. Жанубий Кореяда эса улкан ва замонавий автобуслар аҳоли хизмати учун ажратилган, ҳавфсиз ва қулайлиги кўриниб турибди.

 

Метро

 

 

Икки мамлакатда ҳам ер ости транспорти йўлга қўйилган, аммо фарқлар етарлича. Шимолий Корея метроси деворлари давлат томонидан ажратилган санъат асарлари билан безалган, маҳобатли ва ўта даражада чиройли. Жанубий Корея метроси эса дунёнинг бошқа кўплаб метроларига ўхшашиб кетади ва қатновнинг тезлиги билан ажралиб туради.

 

Шахсий транспорт

 

Шимолий Корея кўчаларида шахсий транспорт воситалари жуда кам. Буни машиналарнинг ўта қимматлиги билан изоҳлаш мумкин. Шунинг учун аҳоли велосипедлардан фойдаланади.

 

 

Жанубий Кореяда эса бир жойдан иккинчи жойга тез етиб олиш муҳим, шу боис кўчалар ҳам шахсий, ҳам автобуслар билан лиқ тўла ва табиийки, тартибсиз.

 

Емакхоналар

 

 

Шимолий Корея ресторанлари деярли бўм-бўш, бу улардаги хизмат кўрсатиш ҳам анча эътиборли эканига олиб келган. Жанубий Кореяда эса кишилар одатда уйда овқатланиш тарафдори эмас, шу боис оқшомлари ҳам кўчалар лиқ тўлиб кетишини кўриш мумкин, бундан ташқари уларда кўча таомлари яхши ривожланган.

 

Мактаб формаси

 

 

Шарқ мамлакатлари таълимидаги асосий хусусият – урғунинг кўпинча мактаб формасига берилишидир. Хусусан, Шимолий Кореяда ҳам худди шундай: болаларнинг мактаб формасида миллийлик уфуриб турибди. Жанубий Корея мактаб формаси эса Европадаги хусусий мактаблариникини эсга солади. Яна бир фарқ: миллий формадаги қизнинг юзи замонавий тенгдошидан фарқли упа-элик кўрмаган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 36
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2894
Туғилган кун

//