Соҳибқирон ёқути ҳозир кимнинг хазинасида сақланади?


Сақлаш
21:05 / 23.05.2023 0 1061

Амир Темур ёқути дунёга машҳур тошлардан бири ҳисобланиб, унинг биринчи эгаси Соҳибқирон бўлгани учун шундай номланган. Бироқ унинг ёқут дейилиши нотўғри. Аслида ушбу тош қизил шпинель (табиатда яна қора, кўк, жигарранг ва пушти рангларда учрайди) бўлиб, унинг хусусиятларини ўрганган олимлар 1851 йилда шундай хулосага келишган. 361 карат оғирликдаги Амир Темур ёқути устида унинг эгалари бўлмиш олтита исм ўйиб ёзилган:

 

1. Темурий, Мирзо Улуғбек (1449 йилдан аввал)

2. Сафавий, Шоҳ Аббос И (1617)

3. Бобурий, Жаҳонгир (1621)

4. Бобурий, Шоҳжаҳон (санасиз)

5. Бобурий, Оламгир (Аврангзеб) (1659–1660)

6. Дурроний, Аҳмадшоҳ (1754–1755)

 

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тош устига ўйилган барча исм-шарифлар сақланиб қолмаган. Гап шундаки, Темур ёқутининг янги эгаси ўз исмини аввалгиларни ўчириш эвазига ўйдирган. Аввалига 1398 йили Амир Темур ўз исмини битган бўлса, сўнг унинг тўртинчи ўғли Шоҳрух Мирзо, кейин Мирзо Улуғбек, Аббос I, Бобурий ҳукмдорлар – Жаҳонгир, Шоҳжаҳон (тошда у Соҳибқирони Соний тарзида келади), уни тахтдан ағдарган ўғли Аврангзеб, Муҳаммад Фарруҳ Суяр, Нодиршоҳ, Ранжит Синҳ галма-галдан исмларини ўйдирадилар.

 

1849 йил Лаҳордаги Ост-Индия компанияси аскарларининг босқинчилик ҳаракатлари пайтида тош инглизлар қўлига ўтади. Аммо у заргарлар томонидан топилиб, устидаги битиклари ўқилмагунига қадар Британия хазиналарида ётади. Тошга битилган ҳақиқатлар очилгач, у инглиз қироличаси Викториянинг қўлига келиб тушади ва Букингем саройининг Ҳинд хонасида узоқ йиллар сақланади. Маълумотларга кўра, айни вақтда “Темур ёқути” Британия тахтига тегишли эмас, уни қувайтлик шайх Носир ас-Сабаҳ сотиб олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 60
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 96
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 272
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15642
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6503
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6409
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5772
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5224
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5092
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4493
Ўзбекистон тарихи

//