Биласизми?
Сизда ҳам баъзан шундай ҳолат бўлса керак: дейлик, йиллар давомида бир буюмдан фойдалангансиз-да, тўсатдан аслида улар қандай ишлатилиши ҳақидаги маълумотга кўзингиз тушади. Тан олиш керак, буюмлардан – улар маиший техниками, қулфми, аҳамиятсиз – тўғри фойдаланиш кичик бўлса-да муаммоларимизни ҳал қилиб беради. Қуйида сиз кундалик буюмларнинг яширин вазифаларини билиб олишингиз мумкин.
1. Нима учун микротўлқинли печга қора тўр ўрнатилади?
Ҳозир кўп оилалар овқат иситишда ва тайёрлашда микротўлқинли печдан фойдаланади. Аммо эшик қисмидаги қора тўр нима учун ўрнатилгани ва уни ечиб олиш хавфли эканини кўпчилик билмайди. Гап шундаки, печнинг ойнасига ёпиштирилган ушбу тўр одамлар ва ҳайвонларни электромагнит майдонлари зараридан ҳимоя қилиш учун керак.
2. Клавиатурадаги бўртмаларнинг вазифаси қандай?
Агар айни пайтда компютер ёки ноутбук тепасида бўлсангиз, унинг клавиатурасига эътибор беринг. Албатта, кўзингиз F ва J тугмаларидаги кичик бўртиқларга тушади. Улар нима учун қўйилганига ҳеч қизиққанмисиз? Ушбу бўртмалар фойдаланувчиларнинг клавиатурага қарамай матн теришида қулайлик туғдириш учун керак. Буни синаб кўринг, кўникишингиз озроқ вақт талаб қилса-да, кейинчалик клавиатурадан фойдаланишингиз анча енгиллашади.
3. Ноутбук симидаги цилиндр нима мақсадда қўйилган?
Ноутбукингиз сими охири катта цилиндрсимон эканини пайқаган бўлсангиз керак. Хўш, бу нима учун керак? Ушбу мослама ҳар қандай электромагнит шовқинларнинг олдини олишга ёрдам беради. Мисол учун, ноутбук турган хонада мобил телефонингизга қўнғироқ бўлган пайтдаги электромагнит шовқинларини билдирмайди.
4. Мато парчасини солишдан мақсад нима?
Баъзи кийим-кечакларнинг ички қисмида қўшимча мато бўлаги бўлишини кўрганмиз, кўп ҳолларда буни ўша кийимнинг йиртилган жойига ямоқ сифатида ишлатиш учун деб ўйлаймиз. Аслида эса ушбу мато бўлакчаси кийимнинг ювишда чидамлилигини синаб кўриш учун қўшиб қўйилади.
5. Нима сабабдан эшик тутқичлари асосан мисдан ясалади?
Сиз кунига неча марта эшик тутқичларидан фойдаланишингиз ва нима учун улар одатда мисдан қилинганини биласизми? Гап шундаки, эшик тутқичлари орқали микробларнинг бир кафтдан иккинчисига ўтиб саёҳат қилиши кўп учрайдиган ҳолат, мис эса уларнинг микроблардан холи бўлишига ёрдам беради. Шундай қилиб, агар уйингиз, офисингиздаги эшикларда бундай тутқичлардан фойдаланмасангиз, уларни тезроқ мисдан ясалганига алмаштиришни маслаҳат берамиз.
6. Қулфдаги кичик тешик.
Агар қулфга диққат билан қарасангиз, унинг пастки қисмида кичик бир тешик борлигини кўрасиз. Бу механизм қулфнинг ичига тушган суюқлик оқиб чиқишига имкон беради. Бундан ташқари, қулфни занглашдан асраш мақсадида мойлаш ҳам ўша тешик орқали амалга оширилади.
7. Жинси шимлардаги кичик тугмалар.
Жинси шим киядиган ҳар бир киши чўнтаклар ёнидаги қўшимча тугмачаларни пайқаган, албатта. Бу аслида тугма-қистирмалар бўлиб, коржомасифат шимларнинг бардошли бўлиши, эскириб йиртилмаслиги учун ўрнатилган стратегик нуқталардир. Бу афсонавий Леви Страусснинг ғояси бўлиб, у патентланган.
8. Нима учун самолёт иллюминаторларида тешиклар бор?
Самолётда учган бўлсангиз, унинг деразасидаги кичик тешикларни кўргансиз ва табиийки, хавотирга тушгандирсиз. Бу шамоллатгичлар бўлиб, самолёт ҳавога кўтарилганда салонда пасайган босимни хавфсиз ва қулай даражада ушлаб туришга ёрдам беради. Улар сабаб самолёт босим тушиб кетишига бардош бера олади.
9. Дафтар четидаги қизил чизиқ нимадан келиб чиққанини биласизми?
Қоғоз четидаги чизиқнинг пайдо бўлиш тарихини кўпчилик билмайди. Ўтмишда, каламушлар кўп бўлган даврларда бу зараркунандалардан қоғозларни, уларнинг ичидаги маълумотларни асраш зарурати туғилган. Ва шу тариқа бу чизиқлар пайдо бўлган. Қизиқ тарафи, кемирувчилар чизиқли қоғозларнинг фақат чеккасини ейишган экан. Албатта, чизиқларнинг каламушларга “стоп” чегараси бўлиш вазифаси аллақачон ўтмишга айланди, эндликда улар ҳозир қоғозни эскиришдан ҳимоя қилади.
10. Кроссовкалардаги қўшимча тешикнинг вазифаси қандай?
Бозорларда, дўкон пештахталарида тепасида қўшимча тешиклари бўлган кроссовкаларга кўп бор дуч келган бўлсангиз керак. Хўш, улар нима мақсадда қўйилганини биласизми? Агар оёғингиз қабариқ пайдо бўлишига мойил бўлса, бу қўшимча тешиклар пойабзалингизни маҳкам боғлашингизга ёрдам беради. Шунчаки ипларни тешиклардан бир-бирига кесиштириб ўтказинг. Бу сизга оддий пойабзал билан солиштирганда анча қаттиқроқ ушлаш имконини беради.
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ