Аморализм


Сақлаш
15:05 / 04.05.2023 0 579

Аморализм (лотинча а – йўқ, moralis – ахлоқ) – маънавий ҳаёт ва шахслараро муносабатда ахлоқ меъёрларининг бузилиши ҳамда уларни инкор этиш, умумэътироф этилган хулқ-атвор мезонларига эътиборсизлик ва уларга енгил-елпи муносабатда бўлиш.

 

Амалиётда аморализм алоҳида бир шахснинг маънавий етук эмаслиги ёки жамиятдаги муайян кишиларни маънавий тубанликка олиб келувчи ижтимоий ҳолатлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Аморализмнинг тарихи қадимдан бошланган, унинг индивидуал, гуруҳларга хос ва ижтимоий шакллари маълум. Якка шахсга мансуб аморализм бир кишининг ахлоқий бузилиши, унинг хулқ-атворидаги жиддий камчиликлар мажмуи тарзида намоён бўлади. Гуруҳларга хос аморализм эса жамиятнинг бирон-бир қатлами, ижтимоий ҳаракат аъзолари орасида кенг тарқалган иллат (бойликка ружу қўйиш, жамоавий бузғунчилик, наркомания, алкоголизм, фоҳишалик ва фоҳишабозлик ҳамда бошқалар) тарзида кўзга ташланади. Ижтимоий аморализм у ёки бу тарздаги маънавий бузилишнинг бутун жамиятни қамраб олиши ёки уни мажбурлаш тамойилларининг зўрлик билан амалга оширилиши (масалан, атеизм, фашизм, экстремизм, терроризм ғояларининг зўрлик билан ёйилиши, одамларни шу йўлларга ўтишга оммавий мажбурлаш ёки қадимги Помпейдаги оммавий маънавий бузилиш ҳолати) тарзида содир бўлади. Аморализмнинг сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий шакллари ҳам мавжуд. XIX аср ўрталарида Ғарбда анъанавий маданиятнинг инқирози даврида аморализмнинг бошқача шакли – имморализм ғоялари ривожлана бошлаган. Бу ғояларнинг мазмуни шуки, уларда маънавийликнинг тўла сиёсий мақсадларга бўйсундирилиши лозимлиги уқтирилади.

 

Аморализмнинг ўта шафқатсиз, инсонийликка зид, ёвуз шакли фашизм ғояси ва амалиётида ўз ифодасини топди. Бунинг энг асосий кўриниши шахсга (фюрер)га сиғинишдир. Бу сиғинишда ҳар қандай виждоний мезонлар рад этилади. Тарихий жараёнлар шундан далолат берадики, жамиятда инсонга муҳаббат, ҳурмат, виждон, ахлоқийлик мезонлари бузилиши аморализмга олиб келади. Шу сабаб унга ва унинг турли кўринишларига қарши кураш таълим-тарбияда муҳим аҳамиятга эга. Аморализм кишиларнинг маънавий бузилиш оқибатида шаклланадиган, расман тан олинган ёки амалда мавжуд бўлган ахлоқ меъёрлари, баҳолар, анъаналар, хулқ-атвор намуналари тизимига мос келмайдиган хатти-ҳаракати, хулқидир. Аморализмни белгилаш мезонлари мутлақ ёки нисбий бўлиши мумкин. Айрим шахс ёки гуруҳларнинг умуминсоний маънавият меъёрларига мос келмайдиган хатти-ҳаракати ва хулқи том маънода ғайриахлоқий деб баҳоланади. «Ёлғон сўзлама», «ота-онангни хўрлама», «зўравонлик қилма», «бировнинг жонига қасд этма», «ўғрилик қилма», «бошқаларга ёмонликни соғинма» каби оддий ахлоқий мезонлар инсоният томонидан асрлар мобайнида асраб-авайлаб келинган, вақт синовидан ўтган ва умумэътироф этилган.

 

Маънавий мезонларнинг нисбийлиги яхшилик ва ёмонликнинг турли жамиятларда турлича тушунилиши билан боғлиқ. Маълумки, XX асрнинг иккинчи ярми ва XXI аср бошларида кўпгина Ғарб мамлакатларида маънавий бузғунчилик (пала-партиш жинсий муносабатлар, гиёҳвандлик, никоҳсиз оила, оммавий беҳаё клиплар, ахлоқсизлик, зулм ва зўравонликни тарғиб этувчи фильмлар ва бошқалар) жамият ҳаётининг барча жабҳаларида яққол намоён бўла бошлади. Америкалик япон миллатига мансуб олим Ф.Фукуяма «Буюк узилиш» (2003) асарида Ғарб оғир касалликка йўлиққан, унинг илк аломатлари 1960 йилларда пайдо бўлган, деган хулосага келади.

 

Ф.Фукуяманинг назарида, унинг асосий аломатлари қуйидагиларда намоён бўлади:

 

1. Жиноятчиликнинг ўсиши. «Жиноятчиликнинг урушдан кейинги тўлқинининг кўтарилиши тахминан 1963 йилларга тўғри келади, ўша вақтдан бери у янада шиддат билан тезлашди».

 

2. Оила инқирози. «Никоҳ ва болалар туғилиши камайиб кетди; ажралишлар сони кўпайди; АҚШдаги ҳар учта боладан биттаси никоҳсиз туғилмоқда, бутун Скандинавияда эса туғилаётган болаларнинг ярмидан кўпини никоҳсиз туғилганлар ташкил этади».

 

3. Аҳоли сонининг камайиши (депопуляция). Демографик портлаш муаммоси фақат «Учинчи дунё» мамлакатларига хосдир, айни пайтда «барча ривожланган мамлакатларда умуман қарама-қарши муаммо – улар аҳолисининг қисқариши масаласи кун тартибида турибди», узоқ умр кўриш жамиятнинг нафақахўрлардан иборат бўлиб қолиши ва уларни таъминлаш масаласини келтириб чиқаради.

 

4. Ижтимоий тарқоқлик – шахснинг ҳаётдан ажралиб қолгани, муносабатларнинг кескинлашуви, кишилар ўртасида ёлғиз яшашга мойиллик кучайиши.

 

Ф.Фукуяма Ғарб жамияти дуч келган касалликнинг сабаблари ҳақида тўхталиб, улар оиланинг инқирозга учрагани билан боғлиқ, деган хулосага келади. Шунингдек, Д.Вилкерсоннинг «Ҳис этиш» китобида Ғарб жамиятида «ахлоқий бузуқликнинг кучайиши», кабель ТВси орқали беҳаё фильмларнинг намойиш этилиши, гомосексуализм, садизм ва мазохизмнинг тарғиб қилиниши тобора кенг ўрин олаётгани таъкидланади. Буларнинг барчаси, аввало, ёшларнинг дунёқараши, ахлоқ-одоби, маънавиятига салбий таъсир этиши шубҳасиз. Ғарб оммавий маданияти, ғарбона қараш, ғайриахлоқий хатти-ҳаракатларни тарғиб этишда йирик кинокорпорациялар, хусусан, Голливуднинг ҳам «хизматлари» йўқ эмас, албатта.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//