Жамият
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
4-апрель, шанба куни Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида, Фарғона водийсида, шунингдек, республика жанубидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ бўлади. Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор. Тошкентда шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 19-21 даража бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ