Илм-фан
Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш йўлга қўйилади. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ва Франция элчихонасининг таълим ва университетларда ҳамкорлик бўйича атташеси билан учрашувда айтиб ўтилган.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда томонлар мактабгача таълим соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилган.
Учрашувда томонлар инклюзив таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ушбу соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, мактабгача таълим ташкилотларида янги методикани жорий этиш орқали француз тилини ўқитиш, шунингдек, французлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек Франция таълим телеканали ва «Ақлвой» телеканали ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Гулчехра Мамасолиева
12:01 / 01.01.1970
Жуда яхши фикр. Болаларнни кичкиналигидаек санъат, адабиёт ва тарихи бой булган тилларга ошно килиш кеелажакда яхши инсон булиб етишишга жуда катта туртки булади.
Akmal
12:01 / 01.01.1970
Nafaqat fransuz tili balkim 2 yoki 3 tilni parallel ravishda oʻrgatib borish maqsadga muvofiq
Shahlo
12:01 / 01.01.1970
Men Egamberganova Shahlo, Xorazm viloyati Gurlan tumanida fransuz tilidan dars beraman.Bizning maktabimiz yonida yangi bog'cha ishga tushirilishi kutilmoqda.U yerda fransuz tilini òrgatish yòlga qòyilsa òquvchilarimiz ham biz ham xursand bòlar edik.Maktabimizda fransuz tili yaxshi òqitiladi.Òquvchilarimiz olimpiadada muvaffaqiyatli ishtirok etishdi.Fransuz tiliga e'tibor yanada kuchaytirilsa, biz bundan faqat xursand bòlamiz. Fikrga kelsak, boģcha tarbiyalanuvchilariga mos qancha qòshiq òyinlar bor ularga òrgatilsa, maktabda til òrgatishda ham ancha yengillik bòladi.Bolalarning tili òrganadi
Rajabgul
12:01 / 01.01.1970
Assalom-u alaykum.Man bu qarorni astoydil qo'llab-quvvatlayman.Bog'chalarda Fransuz tilining fan sifatida o'tilishi yosh bolalarning chet tiliga bo'lgan qiziqishini orttiradi, fikrlash salohiyati oshadi.Bu Juda to'g'ri qaror.
Саломат
12:01 / 01.01.1970
Ажойиб !Агрипинна Шинхонимнинг ушбу харакат ва ташаббуслари тахсинга лойик! Шу оркали болажонларнинг бу тилга булган кизикишлари янада ортади.